Икки карра Европа чемпиони Испания ҳукуматини судга берди
27 июн 2023 11:09
Новости
Испаниялик собиқ ҳужумчи Фернандо Торрес Испания ҳукумати ва Мадрид шаҳри кенгаши устидан судга мурожаат қилди, деб хабар берди "El Confidencial". У коронавирус пандемияси чекловлари туфайли спорт заллари тармоғига етказилган зарар учун 800,000 евродан кўпроқ товон талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фернандо Торрес "Атлетико" тарбияланувчиси бўлиб, "Ливерпуль", "Челси" ва "Милан" клубларида ўйнаган. Шунингдек, "Эль-Ниньо" 2010 йилги жаҳон чемпиони ва Евро-2008, Евро-2012 ғолиби саналади. Бундан ташқари, Торрес – Европа чемпионатининг икки хил финалида гол урган тарихдаги ягона футболчи.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии