RU

Последние новости

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  3 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  12 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

ИИВ стадион қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади Новости

ИИВ стадион қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади

Россия Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ) ЖЧ-2018 учун тайёрланаётган "Арена Балтика" стадиони қурилишида ўғирлик бўлганини аниқлади.

Полиция фирибгарлик айблови бўйича иш очди. Унга "ГлобалЭлектроСервис" ОАЖ ("Сумма" компаниясига тегишли) томонидан ёлланган пудратчи ташкилотларнинг бири аралашган. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ҳисоб-китобларига кўра, стадион қурилиши учун қурилиш майдонининг тайёрланишига сарф-харажатлар ошириб кўрсатилган.

28 июнь куни ИИВ ходимлари "ГлобалЭлектроСервис" компанияси офисида тинтув ишларини ўтказишди. "Сумма" компанияси вакилларининг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари Калининграддаги стадион қурилишида "ГлобалЭлектроСервис" ҳамда пудратчи ташкилотларнинг шартнома ҳужжатларига қизиқиб қолишган.

"ГлобалЭлектроСервис" 2013 йилнинг декабрь ойида ЖЧ-2018 учун қуриладиган стадион ҳудудини тайёрлаш учун аукционни ютиб олган эди. Ўша пайтда вилоят ҳукумати билан шартнома тузилган ва унга кўра, пудратчи 850 млн. рубль эвазига  22 гектар майдонда инженерлик ишларини олиб бориши керак эди, йўллар қуриши керак эди. Пойтахт фирмаси бу ишлар учун "Калининград Альфа строй", "Вест" ва "Геострой" каби пудратчи ташкилотларни жалб қилган.

Бироқ, ИИВ шубҳаларига кўра, пудратчилар фақатгина бажарилган ишлар харажатларини оширибгина кўрсатмай, балки иш тақвимини ҳам бузишган. Шартномада кўрсатилган бир йил ўрнига икки йил сарфланган. 2016 йил арена буюртмачиси арбитраж судига мурожаат қилди ва "ГлобалЭлектроСервис" ОАЖдан 60 млн. рубль миқдорида пул тўлашни талаб қилди, аммо улар ишда ютқазишди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Санкт-Петербургдаги стадион қурилиши учун ажратилган бюджетдан ҳам пуллар ўғирлангани аниқланган эди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика