RU

Последние новости

13:40Эрон ОАВ: "Остон Ўрунов бугунги ўйинда майдонга тушмайди"  6 13:18Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва СҚБда мағлубият   0 13:00Робиньонинг қамоқхонадаги кунлари қандай ўтмоқда?  3 12:22"Интер" мураббийи Эрон терма жамоаси машғулотларида ёрдам бермоқда  6 12:01Рюдигерни "Реал"га ўтишга ким кўндирган эди?  0 11:36Педри: "Одамлар мен кўп ўйнаётганимдан хавотирда, аммо бу мен учун фойдали"  1 10:56МЮ ёзда камида 10 нафар футболчидан қутилмоқчи  2 10:28Трент Александер-Арнольднинг «Реал»даги ойлиги эълон қилинди  4 09:56Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:42Эронлик журналист: "Бугун Эрон ғалаба қозониши ва мундиал масаласини ҳал этиши керак"  39 09:00"Металлург" Биринчи лигада ҳам йўқ! Янги мавсумда Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этади  5 08:27Криштиану Роналду Гиннеслар рекорди китобидан жой олди  14 07:53ЖЧ-2026 саралаши. Терма жамоамизнинг эҳтимолий таркиби маълум  55 05:15Супер тўқнашув. Бугун Эронга қарши баҳс олиб борамиз  77 02:48ЖЧ-2026 саралаши. Польша, Англия, Албания ва Руминияда ғалаба  1

Игорь Таран: "Насиб қилса мухлисларга илк ғалабани тақдим этамиз" Новости

Игорь Таран: "Насиб қилса мухлисларга илк ғалабани тақдим этамиз"

Бугун 8-туридан ўрин олган учрашувлардан бири Ғузорнинг "Шўртан" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ушбу учрашув олдидан "оқ бўрилар" ҳужумчиси - Игорь Тараннинг ўйин ҳақидаги фикрларини билдирган ҳолда шундай дейди:

- Бу йилги мавсумда, нафақат мухлисларимиз балки жамоамиз ҳам ғалабаларимизни анча кутиб қолишди. Бунинг учун ўзим номимдан ва жамоадошларим номидан мухлисларимиздан алоҳида узр сўрайман.

- Фарғонада ғалаба қозона олмаган бўлсакда, кўтаринки кайфиятда қайтдик. Ўтган турда олган ягона очкомиз жамоамиз чиройли ва иродали ўйин кўрсатишга ва натижаларга эришишга қодир эканлигимизга ва ўзимизга бўлган ишончимизни қайтарди десам янглишмайман.

- Жамоадошларим курашга чанқоқ. Бугун "Сўғдиёна"га қарши учрашувда майдоннинг хар бир қаричи учун курашамиз ва мухлисларимизга бугун уша узоқ кутилган ғалабани тақдим этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Таран.

"Шўртан" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика