RU

Последние новости

20:01Абдуқодир Ҳусанов АПЛдаги илк ўзбекистонлик футболчига айланади. У янги жамоаси сафига қачон бориб қўшилади ва "Манчестер Сити"даги қайси рақамни олади?  1 20:00Англия кубоги. "Арсенал" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:40Гарначо 50 млн евро эвазига бошқа клубга ўтиши мумкин  1 19:15"Атлетико" — "Осасуна". Гризманн ва Альварес асосий таркибда  2 19:10"Арсенал" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 19:05Ўзбекистон U-17 "Сурхон U-21"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 19:00"Ўзбек Лоран Блани": Франциялик шарҳловчи Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га трансфери ҳақида гапирди  9 18:30"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози  40 18:15"Венеция" — "Интер". Лаутаро ва Тареми асосий таркибда  2 18:15Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида!  7 18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  1 17:21"Барселона" Арауходан норози  2 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0

Игорь Шквирин: "Натижадан кўнглим тўлмади" Новости

Игорь Шквирин: "Натижадан кўнглим тўлмади"

“Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди
- Дастлаб, мамлакат олимпия терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани билан наманганликларни ва олимпиячиларимиз устози Бахтиёр Ашурматовни табриклайман. Ўйин борасида гап кетганида, қайд этилган натижадан кўнглим тўлмаганини айтиб ўтишим жоиз. Негаки, учрашув давомида гол уриш борасида рақибга қараганда кўпроқ имкониятларга эга бўлдик.

- Айниқса, иккинчи бўлимда вазиятлар кўп бўлди. Агар имкониятлардан самарали фойдалана олганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Шу ўринда ўйинни жанговор руҳда ўтганлигини айтиб ўтишни истардим. Майдонда кўп курашлар кузатилди.

- Гарчи бугун меҳмонда бир очкони қўлга киритган бўлсак-да, аввалдан уч очкони қўлга киритамиз деб ўйлагандим. Футболчиларимизга “Навбаҳор” аъзолари "иккинчи қават"да яхши ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтгандим. Хусусан, Эркинов, Мамазулунов ва захирадан сафга қўшилган Бақоев бош билан яхши ўйнай олишади. Айнан шу сабабли ҳам голлар "иккинчи қават"даги курашлардан кейин урилди. Агарда ҳимоячиларимиз жиддийроқ қаршилик кўрсатиб, рақиб ҳужумчиларига имкон беришмаганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди.

- Қайсидир маънода омад ёки маҳорат етишмади. Мисол учун биринчи бўлимда Омонов ҳамда Ўрунов яхшигина имкониятдан фойдалана олишмади. Ушбу футболчиларимиз "иккинчи қават"да Эркинов каби ҳаракат қила олмасликлари учун гол ура олишмагандир. Лекин, иккинчи томондан олиб қараганда, Омонов иккинчи бўлимда дарвозабон билан яккама-якка чиққан вазиятда бошқачароқ тарзда ҳаракат қилганида натижа ўзгача бўлиши мумкин эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика