RU

Последние новости

17:58"Барса" ўйинчиси Роке яна "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 17:30РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев Москвада "Оренбург"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:23Симонс яна бир мавсумни ижара асосида "Лейпциг"да ўтказади. У бир неча кундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади  1 16:58Флик Кантенинг "Барса"га ўтишини блоклаб қўйди. Мураббий ёш ўйинчиларни афзал кўради  2 16:28Моуринью Гюндоганни "Фенербахче"да кўрмоқчи  0 15:54"Ливерпуль" ярим ҳимоячисини 17,5 млн еврога сотмади  1 15:16"Боруссия" форварди Францияга йўл олади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистонлик ҳакамлар ярим финал ўйинини бошқариб боришади  5 14:31Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди  1 14:07Альвареснинг агенти келаси ҳафтада "Ман Сити" билан музокаралар ўтказади. Клуб ўйинчини 40-50 млн еврога сотмайди  1 13:39"Ливерпуль" Робертсонга ўринбосар топди  0 13:105та гол урилган "Андижон" — ОКМК ўйини ёҳуд олмалиқликларнинг даҳшатли камбэкидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:50Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз  0 12:36"Атлетико" Альварес учун 47+12 млн фунт таклиф қилмоқда, "Ман Сити" 70+20 млн хоҳламоқда. Мадридликлар пессимистик кайфиятдалар  3 12:05Гвардиола Англия терма жамоасининг қизиқишини изоҳлади  0

Игорь Шквирин: “Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ” Новости

Игорь Шквирин: “Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ”

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилди ва дастлабки беллашув 2:2 ҳисобида якун топди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Олмалиқ” бош мураббийи Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-   Ўйин Кубок баҳсига хос тарзда кечди, олий лига учрашувидан фарқ қилди. Биринчи таймда айниқса ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Футболчилар нимадан қўрқишди, ҳайронман. Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” жисмоний жиҳатдан чарчаб қолди, бу эса бизга қўл келди. Натижада охирги дақиқаларда тўп киритиб, дурангни таъминлай олдик.
 
-   Асосий таркибда Зафар Полвонов, Шерзод Ҳакимов каби ҳужумчилар майдонга тушмаганининг сабаби нимада?
-   Кетма-кет иккинчи ўйинда номинал ҳужумчисиз тўп суряпмиз. Ўз майдонимизда “Бухоро” билан ўйнаганимизда таркибда ҳужумчилардан биргина Шариф Мирзаев бор эди. Бугун эса захирадан Шерзод Ҳакимовни туширдик. Полвонов жароҳат олган ва ҳозир даволанмоқда. Ҳакимовни майдонга тушираётганда қанотлардан ҳужум қиламиз, гол уришинг керак деб алоҳида тайинладим. У эса айтганимни қилди ва гол урди.
 
-   Иккинчи таймда шогирдларингиз анча жонланиб қолишди. Бу сизнинг кўрсатмангиз бўлдими ё футболчиларнинг ўзи тушуниб етдими?
-   Мен танаффусда тезликни ошириш кераклигини айтдим, холос. Қолаверса, Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ.

-   Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби борми?
-   Биринчи голга эътибор берайлик, “Бунёдкор” ҳужумчиси жуда яхши сакраб гол урди. Мен ўша ҳужумчи бош билан яхши ўйнай оладими йўқми, унчалик билмайман. Лекин ҳимоячимиз Станоевич тўпни қайтариб юборса бўларди. Иккинчи гол рикошет ҳолатида киритилди ва бу голда дарвозабонни айблаш нотўғри.
 
-   “Олмалиқ” олдига Кубок ўйинларида қандай вазифа қўйилган?
-   Кубок финали қаерда бўлиб ўтади? Олмалиқдами? Регламентда финал нейтрал стадионда ўтказилади дейилган. Шундай экан, мақсадимиз нейтрал майдонда ўйнаш дея оламан.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика