RU

Последние новости

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  3 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  14 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  9 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Игорь Шквирин: "Икки марта ҳисобда олдинга чиқиб ғалаба қозона олмадик" Новости

Игорь Шквирин: "Икки марта ҳисобда олдинга чиқиб ғалаба қозона олмадик"

"Олмалиқ" ва "Локомотив" иштирокидаги баҳс якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Игорь Шквирин иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Учрашув кескин курашларга бой тарзда кечди, икки жамоа футболчиларига ҳам кўп марта сариқ карточка кўрсатилди. Якуний натижа ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида тўп ўтказиб юбордик. Бу эса жуда алам қилди, чунки икки очкони бой бердик. Лекин иккинчи томондан "Локомотив" бизга нисбатан кўп ҳужум уюштирди ва шу томондан олиб қараганда бир очко ишладик. Аммо икки марта ҳисобда олдинга чиқиб, якунда ғалаба қозона олмадик.

Устунликни рақибга бериш ҳақида

- Бу кўпроқ ўйинчиларнинг психологияси билан боғлиқ. Қанот ўйинчиларимиз доим ҳам фаоллик кўрсата олмади. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячиларимиз ҳам кўп бора тўпни йўқотиб қўйишди.

Ҳимоячилар ҳақида
- Тан оламан, ҳимояда хатоларимиз бор ва уларни тўғрилаш устида иш олиб боряпмиз. Давралар оралиғида яхши ҳимоячи олишни мўлжалллаб турибмиз. Сафимизда Гоголь бор, лекин у икки марта қизил карточка олишга улгурди. Аммо уни яхши ҳимоячи дея оламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика