Игорь Шквирин: “Ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоага қарши ўйнаш осон эмас”
23 окт 2013 20:54
Новости

Игорь Шквирин: “Ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоага қарши ўйнаш осон эмас”
Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Динамо” (3:2) ўйини поёнига етгач ҳар иккала жамоа бош мураббийлари учрашув хусусида фикрларини билдириб ўтди.
Дастлаб “Олмалиқ” устози Шквирин журналистлар саволларига жавоб берди.
- Ўйинни илк дақиқасидаёқ ҳимоядаги хато эвазига тезкор гол ўтказиб юбордик – дея гап бошлади Игорь Анатольевич.
- Иккинчи голда ҳам футболчилар оддий хатога йўл қўйишди. Шундан сўнг, ўйин тизгинини тўлиқ ўз қўлимизга олишга эришдик.
- Биринчи таймдаёқ ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Иккинчи таймда рақиб ҳимоясини кўп бора ёриб ўтган бўлсакда, «Динамо» посбонининг ҳаракатлари гол уришимизга тўсқинлик қилди.
- Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқасида ғалаба тўпи киритилди. Ҳисобда олдинда борган ҳолда ҳимояланувчи жамоага қарши ўйин ўтказиш анча мушкул. Бугун шогирдларим бу тўсиқни енгган ҳолда ғалаба қозонишди.

Комментарии