RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади" Новости

Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"

Таниқли футбол мутахассиси, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Игорь Шквирин БАА билан ўйин олдидан имкониятларни баҳолади.

"Барчасини аввалги босқичдан бошласак. Эрон билан илк саралашдаги ўйинда 0:2 ҳисобида ютқзаётиб ирода кўрсатган эдик. Меҳмонда дуранг ўйнаб қайтилган. Кўрингандики, футболчилар фаолликни ошириши ва ярим ҳимоячиларнинг тезкор қарорлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетишганди. Терма жамоада характер бор. Энди эса бу босқичдаги дастлабки икки баҳсга эътибор қаратамиз. КХДРни 1:0 ҳисобида таслим қилдик. Ҳимояда жарима майдончаси ичида хатолар кузатилди. Улар пенальтини ура олишмади. Лекин яхши қаршилик кўрсатди. Қирғиз Республикаси устидан ғалаба қозондик. Аммо 2 та гол ўтказиб юборганимиз ёқимли бўлмади. Биз ўйинни мутахассис сифатида кўрамиз. Бу эса бошқаларникидан фарқ қилиши табиий. 

Эрон билан битта Машариповда гол уриш учун имконият бўлди ва бу ягоналигича қолди. Гол ўтказмаслик учун ўйнагандек таассурот қолдиришди. Балки руҳий ҳолат шунга мос келгандир ёки кўрсатма. Сардор Азмун битта вазиятда ҳақиқий ҳужумчилардек ўйнади. Дарвозабонимиз тўпларни қайтарди. Агарда, БАА билан ҳам бундай ўйнасак биринчи ўриндан тушишимиз мумкин. Нима учундир аввалги циклдаги Эронга қарши қилган ўйинимизни кўрсата олмадик. Хатолардан керакли хулосаларни чиқарилмаса қимматга тушади. Гуруҳда эса рақобат кучли. Ҳар қандай ҳолатда терма жамоамизга омад тилайман ",- дейди Игорь Шквирин.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика