RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  30 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  43 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  110 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Игорь Шквирин: "Бугун Машъал"да 13 киши ўйнагандек туюлди" Новости

Игорь Шквирин: "Бугун Машъал"да 13 киши ўйнагандек туюлди"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Олмалиқ" (3:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
Биринчи бўлиб матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Игорь Анатольевич иштирок этди ва фикрларини билдириб ўтди.

"Машъал"ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Майдонни ҳар бир қаричи учун кескин кураш кечди. Жуда ҳам қизиқарли баҳсни кўрдик.  Яна бир бор "Машъал"ни адолатли ютуқ билан табриклайман" , - дейди Шквирин.

"Биз бугунги мағлубиятни жиддий муҳокама қиламиз. Биз бугун майдон марказини рақибга бериб қўйдик. Бу эса бизни биринчи мағлубиятга олиб келди. Ҳар икки бўлимда ҳам рақиб биздан устунроқ ўйнади. Биз курашдик лекин майдоннинг ҳар бир чизиғида "Машъал" футболчилари бехато ўйнади. Рақибимиз шундай куч билан ўйнадики , худди менга 13 киши ўйнаётгандек туюлди. Рақибни ўйини чиройли чиқди".

"Биз Муборакка очко ишлаш учун келган эдик. Бугун фақат Гогол майдонга тушмади лекин унинг битта ўзи ҳам ҳеч нарса қила олмас эди. Немания жароҳат олди шу боис захирага чиқди. Бизни жамоа симуляция қилмайди. Бугунги ўйинда Мурзоевни олдинги чизиққа қўйдик. Унинг ўзига бу жой ёқади ва  ўзи  "Насаф"да ҳам шу чизиқда ўйнаган. Йованович жароҳат олгандан сўнг яққол ҳужумчи бўлиб ўйнади"

"Ҳамма ўйиндан сўнг бизни вазифамизни сўрайди. Биз тўртликка киришни истаймиз ва ОЧЛда ўйнамоқчимиз. Бунақа ўйин билан биз ОЧЛга чиқа олмаймиз. Ҳали тўртинчи тур ўтди ва олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор".

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика