RU

Последние новости

08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  1 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  2 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  2 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  69 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  19 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида Новости

Игорь Сергеев тиззасидаги жароҳатидан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Championat.Asia'га интервью берди ва унда тиззасидаги жароҳатдан сўнг тикланиши, қайтиш муддати ва бўлажак Ўзбекистон – Гонконг ўйини ҳақида гапирди.

- Тикланиш қандай кетмоқда? Тўп билан машғулотларга киришдингизми ёки ҳозирча фақатгина залда шуғулланяпсизми?
- Тикланиш яхши кетмоқда. Тўп билан ишлашни яқин пайтларда бошламайман, ҳозирча фақатгина залда ишлаяпман: у ерда тизза ва бошқа мушаклар бўйича шуғулланяпман. Тўп билан кейинроқ машғулотларни бошлайман – эҳтимол бир ёки икки ойдан кейин.

- Тахминан қачон майдонга қайтишингизни кутишимиз мумкин?

- Ҳозирча билмайман, аниқ муддат йўқ. Жароҳат жиддий, барчаси тиззамнинг ўзини қандай ҳис қилишига ва тикланиш қандай кечишига боғлиқ. Кўп нарса тиззамни қандай тайёрлашимга ва қанчалик сифатли шуғулланишимга алоқадор. Аввалига 7-9 ойдан сўнг майдонга қайтишимни айтишганди. Менга боғлиқ бўлган барчасини қиляпман. Клуб бу борада ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда, бу учун раҳмат.

- Бу фаолиятингиздаги энг оғир жароҳатми? 30 ёшда "хочсимон мушак"дан сўнг тикланиш қанчалик қийин?

- Ҳа, шубҳасиз. Тикланиш қанчалик қийин эканлигини билмайман. Бахтимга бунгача бундай жароҳатлар бўлмаган. "Хочсимон мушак"да 20 ёки 25 ёшдан сўнг қандай тикланишни билмайман. Қайси ёшда бу жароҳатни олганим ҳақида ўйламайман – муаммо бор ва неча ёшлигимдан қатъий назар уни ечиш керак.




- "Патхум Юнайтед"да жароҳатингиз ҳақида қандай ўйлашмоқда? Адашмасам, шартномангиз 2024 йилнинг ёзига қадар. Клуб сиз билан шартномани узайтирадими?

- Олдинроқ айтганимдек, клуб тикланишимда жуда ёрдам бермоқда. Бу учун "Патхум Юнайтед"га катта раҳмат. Клуб ҳаммасида кўмаклашмоқда: менга тикланиш бўйича режа тузиб беришди, ўзимни жамоадан тушиб қолгандек ҳис қилмаяпман. Жамоадаман, барча билан бир қаторда. Албатта, клуб жароҳатим ҳақида билгач хафа бўлди. "Пахтум Юнайтед" мени ҳисобга олган ҳолда маълум бир умидлар қилган. Аммо, шундай бўлди, бу футбол. Шартнома бўйича ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман, кўплаб жиҳатлар бор.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Гонконгга қарши илк ўйинини кўрдингизми? Агар кўрган бўлсангиз, ўйин ҳақида нима деб ўйлайсиз ва бугунги ўйинни кўрасизми?

- Илк ўйинни тўлиқ кўра олмадим – жадвалим тиғиз, ҳар куни иккитадан машғулот. Эрталабдан бошлайман ва фақат кечқурун уйга келаман. Ўйиндан парчаларни ва статистикани кўрдим. Жамоадошларим Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги илк ўйин ҳақида сўрашди. Дарҳол терма жамоамизга 100% ишончим комил экани ва икки ўйинни ҳам ютишимиз кераклигини айтдим.

Кўп вазиятлар яратдик, аммо фақатгина иккита тўп киритдик. Бу ҳам футболнинг бир қисми, бунақаси бўлиб туради. Қаердадир омад келмади, асосийси ютдик. Жавоб ўйинида мухлисларимиз қаршисида кўпроқ тўп киритишимиз керак. Аммо, барибир биринчи навбатда натижа, асосийси ютиш ва кейинги босқичга чиқиш. Ҳозирча ўйинни кўра оламанми ёки йўқ, билмайман, аммо ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика