RU

Последние новости

00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  1 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  12 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  1 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21

Игорь Сергеев: "Кўпчилик Таиландни кучсиз рақиб деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас" Новости

Игорь Сергеев: "Кўпчилик Таиландни кучсиз рақиб деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ва "Патум Юнайтед" аъзоси Игорь Сергеев Таиланд футболи ҳақида фикрлари ва жароҳатдан кейинги ҳолати бўйича сайтимизга интервью берди

- Игорь сизга соғлиқ тилаймиз. Ҳозирги ҳолатингиз қандай?

- Бу тақдир. Жароҳат олиш пешонамда ёзилган экан ва шундай ҳам бўлди. Ҳозирги кунда жарроҳлик амалиётига тайёргарлик кўрмоқдаман. Оёғим жарроҳлик амалиётига тайёр бўлиши керак. Операция қачон ва қаерда бўлиши ҳали номаълум. Мен операцияни шу ерда(Қатарда) ўтказмоқчиман, аммо ҳали ҳеч нима аниқ эмас. Мени қўллаб қувватлаётган ва соғлиқ тилаётган мухлисларга раҳмат.

- Игорь сиз Таиланд чемпионатида фаолият юритмоқдасиз. Таиланддаги футбол даражаси, чемпионат ва миллий терма жамоа ҳақида нималар дея оласиз?

- Таиланд чемпионати анча рақобатдош. Кўпчилик Таиланд футболини кучсиз деб ўйлайди, ишонинг аслида бундай эмас. Мен Таиландда ярим йилдан буён ўйнамоқдаман ва у ердаги футбол даражасини паст дея олмайман. Таиландда футбол ривожланмоқда ва улар тўғри йўналишда. Футболчиларнинг даражаси анча юқори, инфратузилма ва ташкилий ишларга ҳам эътироз йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Таиланд чемпионати Суперлигадан аниқ кучсиз эмас. Мен Таиланд биринчилигини Ўзбекистон чемпионатидан кучли демайман, аммо уларнинг даражаси биздан паст эмас. Таиланд терма жамоасининг натижаларини ўзингиз кўрдингиз. Улар биз билан бир хил натижа қайд этишди. Улар гуруҳ босқичида мағлуб бўлишмади. Таиланд терма жамоаси билан тўқнаш келишимиз маълум бўлганидан сўнг йигитларга ҳушёр бўлиш кераклигини айтдим. Таиланд терма осон рақибдек туюлиши мумкин, бироқ улар жуда ноқулай рақиб. Таиланд терма жамоаси сафида ҳозир 5та жамоадошларим бор. Уларнинг барчаси катта тажрибага эга. Тўғрисини айтаман, Таиланд футболи тез ривожланмоқда.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика