Игнатий Нестеров машғулотларга киришди
16 мар 2015 15:57
Новости
Игнатий Нестеров машғулотларга киришди
Туркияда бўлиб ўтган ўқув-йиғин машғулотларида жиддий жароҳат олган Игнатий Нестеровнинг жароҳати кутилганидан анча яхши бўлиб чиқди.
Клуб расмий сайти дарвозабонни 6 ойга сафдан чиққанлигини қайд этган эди. Икки ҳафта аввал Нестеров Германияда бўлиб қайтди ва шифокорлар унинг жароҳати жиддий эмаслигини айтишди. Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий посбони кечадан якка тартибда машғулотларни бошлаб юборди. Маълум бўлишича, тахминан 10 кунлардан кейин у асосий таркибга қайтади ва ОЧЛнинг кейинги уч учрашувидан бирида жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин.
Комментарии