Игало АПЛга қайтиши мумкин
24 дек 2021 23:11
Новости
Игало АПЛга қайтиши мумкин
"Ньюкасл" қишки трансферлар ойнаси вақтида ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида.
Бунинг учун клуб Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоаси таркибида ўйнаётган Одион Игалонинг вариантини кўриб чиқмоқда. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам Англияга қайтишга қарши эмас.
Бунга қадар нигериялик форвард "Уотфорд" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари таркибида ўйнаган. 32 ёшли Игало айни дамда 9 гол билан Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.
Унинг трансфер нархи 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуби билан келишуви 2023 йилга қадар давом этади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии