RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Ичкиликда ўтган болалик, қамоқ ва ирқчилик. Трой Динининг аччиқ ҳикояси Новости

Ичкиликда ўтган болалик, қамоқ ва ирқчилик. Трой Динининг аччиқ ҳикояси

Бугунги мақоламизда "Уотфорд" ҳужумчиси Трой Дини ҳаёти ҳақида фикр юритамиз.

Трой Дини ҳаммма қатори "беозор болакай" бўлишни хоҳлаганди, лекин тақдир уни жаҳлдор ҳамда қўрқмас инсонга айлантирди. "Арсенал" билан кечган ўйинда Дини Лукас Торрейранинг юзига тирсаги билан зарба бергани учун четлатилди. Ўйиндан сўнг эса ("Уотфорд" бу баҳсда ғалаба қозонди) "Арсенал" футболчисини қўрқоқликда айблади.  

"Эвертон"га қарши баҳсдан олдин рақибнинг барча футболчиларини тилка пора қилишини қўрқмай гапирди. Шу боис одамлар уни жуда баджаҳл деб ўйлашади, лекин Дини ўзини мулойим ва соддадил деб ҳисоблайди. Ҳатто бир гал журналист ундан характери ҳақида сўраганида "Ахир мен ёқимтой боламан-ку, ё нотўғрими? Фақат буни камчилик билади" деганди. 

Четдан қараганда Трой Дини ваҳимали кўринади, унинг олдига ҳар ким ҳам яқинлашавермайди, футболчи баданидаги татиуровкаларни айтмайсизми, бироқ у ўз жамоасини Кубок финалига олиб чиқди. Ҳозир у 30 ёшда, футбол ўйнаш учун энг мақбул пайт ва ҳикоямиз қаҳрамони ҳали-бери бутсаларини михга илмоқчи эмас.

 

Болалик 

Трой Дини Бирмингемдаги унча бой бўлмаган оилада катта бўлди. Беш фарзанднинг тўнғичи Дини катта бўлганида футболчи бўлишни умуман ўйламаган. "Яқин қариндошим ажойиб йигит эди, у доим қизлар билан юрар ва ғишт териб пул топарди. Ўшанда мен ҳам катта бўлсам шу ишни қиламан дердим", - деб хотирлайди "Уотфорд"нинг 9-рақамли футболчиси. 

Унга отасининг изидан бориш асло ёқмаган, чунки отаси доим наркотик савдоси билан шуғулланган. "Дадамни кўчада яхши танишарди. Унинг ҳаёти  осон кечмаган, мен 10 ёшга тўлганимда буни жуда яхши тушуниб етганман. Эсимда отам мени ва онамни қаттиқ урарди. У бехостдан мушт тушириб дўппослаб кетар, биз эса сабабини билмасдик. Ҳадеб калтак еявериш натижасида мен ҳам асабий бўлиб қолдим ва ҳаётда қолиш учун бировни уриб муштумзўрлик қилиш керак бўларкан деб ўйлай бошладим. Мана шу сабаб мен жанжалкаш одамга айландим", - дейди Дини. 

Ота-онасининг биргаликда ҳаёти узоқ давом этмади, этиши мумкин эмасди ҳам. Улар ажралишди. Лекин Дини отаси билан учрашишда давом этди. "Дадам мен учун барибир қаҳрамон эди, уни дунёдаги ҳеч нимадан қўрқмайдиган одам деб билганман, - дея эслайди ҳужумчи. - Ёшлик пайтларимни гапиришга тушсам, одамлар оилам наркоманлардан иборат экан деб ўйлайди, бироқ биз ҳам ҳамма қатори оддий яшаганмиз. Фақат отам билан кўчага чиққанимда одамларнинг ундан ўзини олиб қочаётганини кўрардим. Мен отамдан қўрққанманми? Йўқ, ҳеч қачон! Лекин калтак ейишни хоҳламасдим ва унинг уришидан юрагим безиллаб қолганди. Бола эдим ва ўзимни ҳимоя қила олмасдим". 

Онаси ҳақида гапирар экан, Дини маъсума аёлни фариштага қиёслайди. Футболчининг онаси ҳамон Бирмингемда яшайди ва Трой Дини икки ҳафтада бир марта онасини кўргани бориб туради. Трой 16 ёшида мактабни ташлашга мажбур бўлган. У қариндоши Жо ёнига бориб ғишт терувчи бўлиб ишга киришади. 

Лекин футболга қизиқиши ҳали сўнмаганди. Маҳаллада тўп тепиб юрган кезлари уни дастлаб "Астон Вилла" скаутлари кузатган. Кейинчалик жамоа машғулотларига таклиф этилган ўспиринни тўрт кундан сўнг ҳайдаб юоришади. Бунга сабаб Тройнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаслиги, урушқоқлиги ҳамда тез-тез ичиб туриши бўлган. 

Шундан сўнг Дини "Челмсли Таун" ҳаваскорлар жамоасига йўл олди, 2007 йил "Волсалл" деган жамоада ўйнади ва 2010 йилдан бошлаб "Уотфорд" аъзосига айланди. Ишонасизми, ҳалиям ўша пайтлар Динининг маст ҳолда майдонга тушиб футбол ўйнагани газеталарда сақланиб қолган. "Тан оламан, ҳаётимнинг қоронғи кунларида ҳар куни ичардим. Ҳафтасига 4-5 кун доим маст юрардим. Чунки маст бўлсанг ҳеч нимадан қўрқмайсан деб ўйлардим". 


Қамоқ 

2010 йил "Уотфдор"га келган Трой Дини икки йил ичида жамоанинг энг сермаҳсул футболчисига айланди. Ҳамма у ҳақда гапирганда илиқ фикрларни билдирар, ва ниҳоят Тройнинг ҳам омади келди дерди. Лекин яхши кунлар ортидан яна қора кунлар бошланди. Уни маст ҳолда муштлашганликда айблаб 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилишди. 

Воқеа қандай бўлганини ҳужумчи шундай эслайди: "Отамда саратон аломатлари аниқланди. Буни эса мен кўтара олмасдим. Кечки оқшомни ўтказиш учун ўртоғимникига бордим. Жуда жаҳлдор эдим. Роса кўп ичидим. Кейин эса бўлиши керак бўлмаган воқеа юз берди: кўчага чиқиб одамлар билан муштлашдим. Мени қўлга олишди ва суд жараёни давом этаётган пайтда отам вафот этди. Бу воқеа июнда рўй берганди. Отамнинг жанозасига бориб келишим учун уч кунга рухсат беришди. Кейин яна қамоқхонага қайтиб жазо муддатини ўтадим". 

Шундай бўлдики, қандайдир беш ой ичида Трой Дини "Уотфорд"дек жамоада футбол ўйнайдиган машҳур футболчидан қамоқда ўтирган оддий жиноятчига айланди. "Шаҳарда отамни ва мени яхши билишгани учун қамоқда мени ҳимоя қилганлар кўп бўлди, шу боис ўзимни хавфсиз сезардим. У ердан чиққач биринчи навбатда спиртли ичимликдан қутулиш курсларига боришим кераклигини билардим. Мен қатнай бошладим ва курслар жуда маъқул келдим. Ҳатто ўқиш муддати тугаса ҳам барибир қатнайвердим". 

Қамоқдан чиққач уни яна "Уотфорд"га чақиришди. Шу ўринда клуб раҳбариятига қойил, агар бошқа жамоа бўлганида ўтириб чиққан одамни ким ҳам таклиф этарди. Энди барибир футболда истеъдод - бу истеъдод. Уни ҳеч ким синдира олмайди. Трой яна қадрдон жамоасига қайтгач орадан бир ҳафта ўтиб "Хаддерсфильд" билан кечган баҳсда ғалаба тўпини киритди. 

У ҳозир ҳам психолог кўригига тез-тез бориб туради ва ўзининг айтишича, янгича ҳаёт унга завқ бағишлайди. "Отам ёруғ оламни тарк этганида энди 47га тўлганди. У жуда ёш кетди. Биласизми, отам мен кўрган эркаклар ичида энг кучлиси ва энг соғломи бўлган. Демак, ким неча ёшда ўлишини ҳеч ким билмайди. Балки менинг ҳам 10-15 йил умрим қолгандир? Шундай экан, ўзимдан из қолдирсам дейман. Одамлар мен ҳақимда гапирганда "Қайси Трой? Анави футболчими?" дейишларини истамайман". 

 

Ирқчилик 

Трой Динига ишқибозларнинг фақат у ҳақда гапириши ёқмайди. Нима учун? Чунки уни кўпчилик ҳақорат қилади. Фаолияти давомида Трой бир неча бор ирқий камситишларга дуч келди. Одатий ўйинлардан бири якунига етгач, у ўзининг "Инстаграм" саҳифасида шундай ёзди: "Мен учун футбол шунчаки ўйин эмас. Агар ўз шаънимга нисбатан ирқчилик ҳолатини кўрсам, бунга чидаб тура олмайман ва айниқса ёш мухлисларга бу қилган ишингиз яхши эмас дейман". 

"Мен танамнинг ранги туфайли ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳақоратли сўзларни ўқиганман. Доим шу ҳақда гапирсам, менга нисбатан маймунга ўхшаб қилиқ қилиш ирқий камситиш эмас дейишади. Ҳартугул ОАВда бундай гаплар йўқ. Лекин мухлислар орасида бор. Бунинг учун эса сизда иккита йўл қолади: ё жим туриш ёки курашиш. Охирги пайтларда тўғриси аҳамият бермай қўйдим. Энди табиат менга шунақа ранг берган, нима қилай", - дейди "Уотфорд" сардори. 

Унинг айтишича, ирқчиликка қарши ОАВ дадил курашиши керак, чунки биргина ФИФАнинг бунга кучи етмаяпти. "Газеталарни варақласангиз, исталган қора танли одам чўнтагида пичоқ билан кўчада юрганини ёзишади. Чунки бизни шундай юришга мажбур қилишди. Нима учун биз ҳақимизда яхши гаплар йўқ?" 

Трой Дини ҳаётда ўз бахтини топганми? Бу саволга жавоб берар экан, шундай дейди: "Ўтмишда қилган хатоларимга қарамай, ниҳоятда бахтиёрман, чунки менинг оилам ва икки нафар фарзандим бор. Ёшлигимда кўп пул топишни хоҳлардим. Вақт ўтиб бунга эришдим ҳам. Лекин ҳамма гап пулда эмас экан. Оила қуриб фарзандли бўлгач асл бахт нимада эканини янада чуқурроқ тушуниб етдим". 

"Олти ҳафта олдин бир яқин дўстим ўз жонига қасд қилди. Менда эса унинг қандайдир муаммолари бор эди деган фикр умуман йўқ эди. У ҳар доим қувноқ юрарди. Лекин унинг аянчли қисмати ҳаммамизни ҳаётни янада чуқур англашга ундайди. Эрталаб уйғоняпсизми, демак бахтли бўлишингиз керак. Агар футбол мени қутқариб қолмаганида балки анча олдин ўлиб кетган бўлардим. Ҳозир эса тирикман ва ҳар куни ўзимни бахтиёр ҳис қилишга ҳаракат қиламан". 

Х.Холиқов таржимаси.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика