RU

Последние новости

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  3 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  42 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  23 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  666 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман" Новости

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман"

Кеча "Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Cуперлига 8-тур доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва ишончли 3:1 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор"нинг чап қанотида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган ёш иқтидорли футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уйда ўтган сўнги икки учрашувда биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва рақибга ўз ўйинини ўтказишга йўл қўймадик. "Навбаҳор" билан учрашувда биринчи бўлимда иккита гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи голдан кейин ўзимизни яхши ҳис қилдик ва шошилмасдан тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлим охирларида яққол голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ўша вазиятларда бироз омад етишмади. 

"Локомотив" ва "Навбаҳор" билан учрашувларни иккинчи бўлимини таққослайдиган бўлсак, бирида гол ўтказмадик. Чунки, ҳимояда тартибли ҳаракат қилгандик. Энди кечаги ўйинда танаффусдан кейин бироз бўшашдик. Тўп назорати ва ўйин тизгини рақиб томонга ўтиб кетди. Бундан фойдаланиб улар орадаги фарқни қисқартирди. Битта гол кўзимизни очди. Тезда ўзимизга келдик ва учинчи голни урдик. 

Мен кўпроқ ҳужумкор футболни яхши кўраман. Асосан олдинги чизиқда ўйнайман. Шу боис Абрамовни ҳужумкорликка мослашган услуби манзур келди. 

Ҳа, албатта. "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан катта фойда келтиради деб ўйлайман. Боиси, маълум бир даражада ўсишга эришасиз. 

"Пахтакор" сафида майдонга тушганимда ҳаяжон сезилиб турарди. "Бунёдкор"да эса ундай ҳолатга деярли тушмадим. Тезда киришиб кетдим. Вадим Карленович менга ишонч билдириб асосий таркибда майдонга тушираётгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Эрон бизга етарлича қаршилик кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик билан чиқамиз. Майдонда бор кучимизни ишга солсак мақсадимизга етамиз деб ўйлайман. Осиё чемпионатида ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз ва чемпионлик учун интиламиз",- дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика