RU

Последние новости

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  0 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   15 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

Иброҳим Отахонов: «Дербида бизни фақат ғалаба қониқтиради» Новости

Иброҳим Отахонов: «Дербида бизни фақат ғалаба қониқтиради»

Бугун Қўқонда водий дербиси бўлиб ўтади. «Қўқон-1912» - «Андижон» қарама-қаршилигини турнинг марказий ўйини дейиш мумкин.

Бўлажак учрашув олдидан, «бургутлар» сардори Иброҳим Отахоновдан қисқача интервью олдик.

- Бўлажак учрашувга тайёргарлик юқори даражада бўлди. Фақат ғалаба билан қайтишни ўйламоқдамиз. Шу боис йигитларнинг иштиёқи юқори. Қўқонга уч очко олиш мақсадида келганмиз. Сабаби чемпионатдаги иккита мағлубиятдан кейин «Андижон»га ғалаба ниҳоятда зарур. Муваффақиятли ўтказиб олсак, кейин ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Қўқонликлар ҳам ўз уйида ғалаба учун ўйнашлари турган гап. Рақиб яхши шаклланган жамоа. Уларни хурмат қиламиз. Дербида барибир бошқача шиддат ва жозиба бўлади. Бу каби ўйинларда жамоаларнинг эгаллаб турган ўрни ҳам у қадар аҳамиятли эмасдек.

- Футболчиларнинг тайёргарлиги аъло даражада. Руҳий  холати ҳам қониқарли дейиш мумкин. Кубок доирасидан ўрин олган учрашувларда муваффақиятли ўйнаб келинди. Бу ҳам қайсидир маънода биз футболчиларга ижобий таъсир қилади. Умид қиламанки, Қўқондан ҳам яхши кайфиятда қайтамиз.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика