Ибрагимович ёзда фаолиятини якунламайди
		
		08 апр 2020 19:42
        Новости	
	 
				 
				Ибрагимович ёзда фаолиятини якунламайди
"La Gazzetta dello Sport" газетаси хабарига кўра, "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини камида яна бир мавсумга узайтиришга қарор қилган.
			Таъкидланишича, 38 ёшли швециялик футболчи фаолиятини чиройли тарзда якунламоқчи эди, аммо коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мавсум бузилиб кетди. Ибрагимовичнинг "россонерилар" билан шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Агар уни узайтиришнинг имкони бўлмаса, Златан Италиянинг бошқа клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Милан"га таркибига келиб қўшилган форвард 10та учрашувда 4 бор рақиблари дарвозасига йўл топди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии