Ҳужумчи бўлишни истаган ҳимоячи
08 янв 2015 23:29
Новости
Ҳужумчи бўлишни истаган ҳимоячи
Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган "Шальке" ҳимоячиси Бенедикт Хёведес ёшлигида ҳужумчи бўлишни орзу қилганини айтиб ўтди.
"Мен "Шальке" ёшлар жамоасига келишимгача ҳужумчи ролида ўйнаб юрардим. "Шальке"эса мени ҳимояга қўйишди. Ҳимоя чизиғида битта бўш ўрин бор эди ва мени синаб кўришни таклиф этишди. Кейинчалик бу ролда ўзимни яхши тарафлама кўрсатдим, ва профессионал футболчи бўлиб етишдим. мен кўпроқ Жованни Элбек, Меҳмет Шолль каби футболчилардан ўрнак олишга ҳаракат қилардим. Менга уларнинг голни нишонлаш услублари жуда маъқул келарди", - дейди Хёведес.
Комментарии