RU

Последние новости

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  23 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Ҳуссайн Фараки: "Агар эртага ғолиб бўлсак эркин нафас оламиз" Новости

Ҳуссайн Фараки: "Агар эртага ғолиб бўлсак эркин нафас оламиз"

ОЧЛ 4-тури доирасидаги «Фулад» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Хуссайн Фараки ва жамоа сардори Бахтиёр Раҳмони қатнашди.
- «Бунёдкор» - кучли жамоа эканлигини биламиз. Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тошкентда дуранг бўлганди. Агар эртага ғолиб бўлсак эркин нафас олишимиз мумкин. Уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради. Майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Рақиб сафида қобилиятли футболчилар талайгина. Агар меҳмонлар ғолиб бўлишса имкониятлари кескин ошиб кетади. Шу боис бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Биз икки фронтда кураш олиб бораяпмиз: миллий чемпионатда чемпионликка курашаяпмиз, ОЧЛда эса гуруҳ босқичидан чиқмоқчимиз. Иккала мусобақа биз учун жуда муҳим. Сўнгги пайтларда охирги дақиқаларда кўп гол ўтказаяпмиз. Тошкентда ҳам шундай бўлганди ва ғалабани қўлдан чиқаргандик. Хатони тўғрилашга уринамиз, - дейди Ҳуссайн Фараки.

- «Бунёдкор»нинг тақдири ўз қўлида. Агар бизни мағлуб этишса қийин вазиятга тушиб қоламиз. Тошкентда жуда қаттиқ қаршиликка дуч келдик. Эртага ҳам осон бўлмайди. Нима бўлса ҳам ғалабага ҳаракат қиламиз. Ўйинга кўп одам келишини истаймиз. Уларга ғалабани совға қилмоқчимиз. Клубдан икки футболчи терма жамоадан таклиф олди. Таркибимизда бир қатор қобилиятли футболчилар бор, улар ҳам термага чақирув олишлари мумкин, - дейди Бахтиёр Раҳмони.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика