Ҳусниддин Нишонов: "Терма жамоадаги муҳит ва кайфият аъло даражада. Мундиалга тайёргарлик яхши кетмоқда"
30 авг 2024 12:40
Новости
Ҳусниддин Нишонов: "Терма жамоадаги муҳит ва кайфият аъло даражада. Мундиалга тайёргарлик яхши кетмоқда"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Ҳусниддин Нишонов Жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди.
"Жаҳон чемпионатига тайёргарлик яхши ўтмоқда. Португалияда ҳам яхши йиғин ўтказдик. Франция, Ангола, Португалия каби кучли терма жамоаларга қарши учрашувларда иштирок этдик. Биз ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик. Афсуски, йўқотишлар ҳам бўлмоқда. Равшан ака Элибоев ва Сунатилла Жўраевлар жароҳат олишди. Терма жамоадаги муҳит ва кайфият аъло. Уйимизда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида яхши иштирок этишимизга ва ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишимизга ишонаман. Олға, Ўзбекистон" - дея фикр билдирди терма жамоамиз футзалчи Ҳусниддин Нишонов

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии