RU

Последние новости

09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  1 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  9 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  8 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик" Новости

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик"

Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Ҳусниддин Нишоновнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Авваламбор, халқимизни мазкур ғалаба билан табриклаймиз. Тожикистон билан ўйин жуда қийин ўтди.  Айниқса иккинчи бўлимда анча қийинчиликга дуч келдик. Лекин якунда барибир ғалаба қозондик.  Асосийси, уч очкони қўлга киритишимиз лозим эди. Буни уддасидан чиқдик. Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик.

Умуман олганда, бизда рақибни менсимаслик ҳолати бўлгани йўқ. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда бироз хотиржамликка берилдик. Натижада, рақиб бундан фойдаланишга уринди. Лекин барибир ўйинни муваффақиятли тугата олдик. 

Тўғриси, киритган голим ғалабага ҳисса қўшганидан жуда хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам яна голлар уриб, терма жамоага ғалаба келтиришга уринаман", - дея фикрларини якунлади Нишонов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика