RU

Последние новости

08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФА тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида катта интервью берди  0 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  6 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  14 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  1 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  3 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  5 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  11 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  22

Ҳусниддин Ғофуров Сербия премьер лигасида ўйнашга яқин турибди! Новости

Ҳусниддин Ғофуров Сербия премьер лигасида ўйнашга яқин турибди!

Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган клубда катта қизиқиш уйғотган ҳужумчи наҳотки Туркияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоамиз мураббийлар штабининг эътиборидан четдан қолган бўлса.
Ҳа майли, бугун биз “НБУ-Осиё”нинг 19 ёшли ҳужумичиси Ҳусниддин Ғофуровнинг нега, ёшлар терма жамомиз таркибига киритилмагани хусусида эмас, унинг Сербия клубига ўтишга жуда яқин тургани тўғрисида ёзамиз.

1994 йили Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида таваллуд топган Ҳусниддин Ғофуров бундан бир йил олдин Тошкент жамоасига кўрикдан ўтиш учун таклиф этилганди. Машғулотлар жараёнида ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришган футболчини мураббийлар жамоада олиб қолишган. Тан олиш керак, бу йилги биринчи лига ўйинларида Ғофуров тўпурарлик хусусиятини намойиш этган холда ўзини кўрсатмоқда. Умидли футболчи биринчи босқич ўйинларидан сўнг, 13та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришган ўйинчилар доимо олий лига мураббийларининг эътиборида туради. Бунга илгари биринчи лигадан олий лига жамоаларига ўтган футболчиларга кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Айниқса тўпурар ҳужумчиларга совчилар кўп бўлади.

Очиғини айтганда, Ҳусниддинни ҳам олий лиганинг бир нечта клублари кузатиб юрганди ва уни жамоасида кўришни хоҳловчи бўлган мураббийлар талайгина эди. Шу боис унинг иккинчи даврадан ёки камида кейинги мавсумдан олий лиганинг бирорта клуби таркибида кўришни таҳмин қилаётган бир пайтимизда, Ғофуров кутилмаганда Сербияга жўнаб кетди.

Гап шундаки, 19 ёшли ҳужумчининг ўйинларини нафақат маҳаллий жамоаларимиз, балки хориж клублари ҳам кузатишаётган экан. Улардан бири Сербия премьер лигаси иштирокчиси бўлган “Явор”дир. Тўпурар ҳужумчига катта эхтиёж сезган сербияликлар, Ғофуровни синовдан ўтказиш учун таклиф қилишган.

Ушбу жамоа ҳақида қисқача айтадиган бўлсак, “Явор” 1912 йили Сербиянинг Иванжика шаҳрида ташкил топган жамоадир. Ўз тарихига эга бўлган клуб ўтган мавсумни 10-ўринда якунлашга эришганди. Айтиш керакки, Сербия премьер лигасида 16та жамоа иштирок этади.

Сербияда айни пайтда янги мавсумга тайёргарлик жараёни кетмоқда. У ерда янги чемпионат 10 августдан старт олади. Унгача жамоа бош мураббийи Богича Богичевич кўрикдан ўтиш келган барча футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечиради. Ажаб эмаски, маҳаллий мураббийга ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуровнинг ҳаракатлари маъқул келиб, ҳужумчимизни жамоада олиб қолса.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика