RU

Последние новости

00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  1 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  10 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  234 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0

Ҳусайн Норчаев инстаграмда "Насаф" мухлислари билан хайрлашди Новости

Ҳусайн Норчаев инстаграмда "Насаф" мухлислари билан хайрлашди

"Алания"га ўтаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев инстаграмдаги ўз саҳифасида "Насаф" мухлислари билан хайрлашди.

"Азиз "Насаф" клуби мухлислари!
Аввало, Сизларга катта раҳмат айтмоқчиман! "Насаф"да бахтли эдим, ғалабада ҳам, мағлубиятда ҳам бирга бўлдингиз. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим. Жамоани шундай тарзда қўллашда давом этишингизни сўраб қолардим. Зеро "Насаф" ҳар доим Сизлар учун ўйнайди!

Фурсатдан фойдаланиб "Насаф"даги барчага, раҳбариятдан тортиб қоровулгача, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Ўз навбатида Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга алоҳида миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳар бир ўйинда бош мураббийнинг ишончини оқлаш учун майдонга тушдим ва жамоа учун боримни бердим. Ўз голларим билан жамоа ғалабаларига оз бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан фахрланаман. "Насаф"даги фаолиятим якунланди, сабаби профессионал фаолиятимда олдинга интилиш вақти етиб келди деб ҳисобладим. Барча футболчилар сингари мен ҳам ўзимни легионер сифатида синаб кўришни истадим.

Фаолиятимни Россиянинг "Алания" клубида давом эттиришга қарор қилдим. Тўғри олдимда Осиёнинг бир қатор клубларидан таклифлар бор эди. Аммо профессионал футболчи сифатида янада ўсиш учун Европа футболида ўйнашни тўғри деб билдим. Бундан ташқари Владикавказ клуби ўзбекистонлик футболчилар учун бегона эмас. Ушбу клубда ўйнаган ўзбекистонлик футболчиларнинг давомчиси сифатида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга, майдонда охирги кучим қолгунча ўйнашга ваъда бераман.

Шуни унутмангки, мен доим "Насаф" мухлиси бўлиб қоламан. "Насаф" доим юрагимда қолади‘’, - деб ёзади Норчаев.
 

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика