RU

Последние новости

21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  0 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  3 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  7 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  3 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  18 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  13 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0

Ҳумоюн Муртозаев: “Мавсум якунида тўпрурарлар қаторида бўлишни истайман” Новости

Ҳумоюн Муртозаев: “Мавсум якунида тўпрурарлар қаторида бўлишни истайман”

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” қарши учрашувга тайёргарликни қизғин руҳда давом эттирмоқда.

“Қалдирғочлар” бугунги бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдаги машғулотидан олдин ҳужумчи Ҳумоюн Муртозаевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Карантиндан сўнг жамоавий машғулотлар ажойиб ва кўтаринки кайфиятда давом этмоқда. Жамоадаги ҳар бир футболчи қаттиқ меҳнат қиляпти, ҳар бир берилган кўрсатмани астойдил бажармоқда. Мавжуд юзага келган ҳолатда машғулотлар санита ва гигиена талабларига риоя қилинган ҳолатда олиб борилмоқда. Буларнинг барчаси бизнинг фойдамиз учун қилинган. Ҳаммани алоҳида сув ичадиган идиши бор, иложи борича масофани сақлаган ҳолда ҳаракат қиляпмиз.



Мураббийлар штаби бўлажак ўйинларга футболчиларни руҳий ва жисмоний жиҳатдан тайёрлашмоқда. Умуман олганда жамоанинг ҳар бир аъзоси қаттиқ тер тўкмоқда дея оламан.

Тўғри, “Бунёдкор” жамоасидаги барча билан тез чиқишиб кетдим, улар мени ўз оила аъзоларидек қабул қилишди. Мавсум якунигача нечта гол ура оламан? Нечта бўлиши аҳамиятсиз, тўпурарлар қаторида бўлиш ва жамоага фойда келтириш асосий мақсадим ҳисобланади”,- дейди Ҳумоюн Муртозаев.

Футболчи жорий мавсумда “Бунёдкор” сафида умумий ҳисобда 5та учрашувда майдонга тушди ва 3 бор ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди. Дастлаб, ОЧЛ саралаш босқичида “Ал Завра” дарвозасига 2та тўп киритган бўлса, Суперлига 1-турида сафарда “Сурхон”га битта гол урди.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика