"Ҳумо" хоккей клуби ўйини муносабати билан "Олимпик" – "Андижон" баҳси 17:00 да ўтказиладиган бўлди
30 мар 2023 14:51
Новости
"Ҳумо" хоккей клуби ўйини муносабати билан "Олимпик" – "Андижон" баҳси 17:00 да ўтказиладиган бўлди
Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Андижон" учрашуви вақти ўзгартирилди.
Беллашув 3 апрель куни "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Аввалроқ Лига унинг стартини 18:00 га режа қилганди. Бироқ кейинчалик "Спорт" телеканали ўйин вақтини ўзгартириш юзасидан таклиф билан чиқди.

3 апрель куни, шунингдек, пойтахтимизда хоккей бўйича Қозоғистон Про лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, "Спорт" Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси иштирокидаги беллашувни ҳам жонли эфирга олиб чиқишни режа қилган.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўйин вақти масаласида "Олимпик" ва "Андижон" футбол клублари раҳбариятини аввалдан хабардор қилди.
Шу тариқа, "Олимпик" – "Андижон" баҳси 17:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии