RU

Последние новости

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  6 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Ҳудудий академиялар ўртасидаги мусобақада Фарғона ғолиб бўлди Новости

Ҳудудий академиялар ўртасидаги мусобақада Фарғона ғолиб бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “Б” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Ҳудудий футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки учрашувлари апрель ойидан бери ўтказилиб, октябр ойида финал босқичи якунланади.

Бугун 2005 йил тарбияланувчилари ўртасида мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқатли ўтган финал учрашувида фарғоналиклар ғалаба қозонишди.

ФИНАЛ

Фарғона 3:1 Андижон

Голлар: Комилов Муроджон, Деҳқонов Абдуғаффор (2), Усманов Азизбек,




Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди:

1-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


2-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


3-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Сурхондарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси


Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, ЎзПФЛ Бош директори Даврон Шакурбанов, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби директори Рустам Абдуллаевлар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бош мураббий ёрдамчиси Тимур Кападзелар ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.





Мусобақанинг энг яхшилари қуйидагича:

Энг яхши дарвозабон –  Назиров Зиёдуллохўжа (Фарғона вилояти)


Мусобақа тўпурари –  Комилов Муроджон (Фарғона вилояти)


Энг яхши ўйинчи –  Усманов Азизбек (Андижон вилояти)


Жорий йилнинг 8-12 октябрь кунлари 2004 йилда туғилган тарбияланувчилар мусобақани давом эттиришади. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика