RU

Последние новости

10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  2 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  1 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   7 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  5 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  0 04:01А Серия. Педронинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Лацио"га меҳмонда "Милан" устидан ғалабани тақдим этди  6 01:08"Ман Сити" Англия кубоги чорак финалида "Борнмут" билан ўйнайди, "Астон Вилла" эса "Престон" билан  3 00:51"Тоттенхем" Вернер бўйича қарор қабул қилди  1 00:22Англия кубоги. МЮ "Олд Траффорд"да "Фулхэм"га пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  30 23:52А Серия. "Рома" иродали ғалабага эришди. Шомуродов танаффусда захирага олинди, унинг ўрнига тушган Довбик эса ғалаба голини урди  73 23:22"Манчестер Сити" Де Брюйнега шарт қўйди  6 22:58Сансет Ла Лигада февраль ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун Мбаппе, Антони, Педри ва Будимирдан ўзиб кетди  3 22:35"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ: 12 ғалаба, 3 дуранг  22

Ҳозир Тьяго Алькантаранинг кўчасида байрам бўлиши мумкин эди Новости

Ҳозир Тьяго Алькантаранинг кўчасида байрам бўлиши мумкин эди

Гап шундаки, бугун футболчи ўзининг таваллуд кунини нишонлаяпти.

Тьяго Алкантара ду Насименто. Испания терма жамоаси футболчисини мухлисларнинг бир қисми испан деса, бошқалар бразилиялик дейди. Қизиқарли томони шундаки, унинг ўзи Италияда туғилган. Унинг отаси Иомар ду Насименто ёки қисқача Мазиньо А Серияда тўп тепар эди. Бу воқеа 1991 йилнинг 11 апрелига тўғри келган. 

Дарвоқе, бугун “Тоттенхэм” хавбеки Бамидели Алли ҳам 24 ёшга қадам қўйди.

Алькантаранинг фаолиятига назар ташласак, у 2005 йилда “Фламенго” академиясидан “Барселона”нинг болалар жамоасига келиб қўшилган. “Кўк-анорранглилар”нинг асосий жамоасидаги дебюти 2009 йилнинг 17 майига тўғри келган (“Мальорка”га қарши ўйин). 2010 йилдан эътиборан у асосий жамоага жалб қилинди. Кейинги мавсумда Пеп Гвардиола 20 ёшли Алькантарани асосий таркибнинг тўлақонли аъзосига айлантирди(45 ўйинда 4 гол). 

Испаниялик мутахассис 2013 йилда “Бавария” бошқарувини қўлга олгач, жамоага таклиф қилган илк футболчиси айнан Тьяго бўлди. Ўша пайтда Алькантара учун МЮ ва “Реал” ҳам даъвогарлик қилган, аммо футболчи собиқ устози билан ишлашни авзал кўрганди. Футболчи мюнхенликлар учун 25 миллион еврога тушган.

У ҳамон “Бавария” таркибида муваффақиятли тўп суриб келмоқда.

Статистикага назар солсак, “Барселона” учун 100 ўйинда 11 гол, 20та самарали узатмага муаллифлик қилганига гувоҳ бўламиз.

“Бавария” таркибида эса унинг ҳисобида 227 ўйин, 31 гол ва 37та асист бор.

Тьяго қўлга киритган соврилар билан танишинг:

4 карра Испания, 6 карра Германия чемпиони;

2 карра Испания, 3 карра Германия кубоги соҳиби;

3 мартадан Германия ва Испания суперкубокларида ғалаба қозонган;

2 каррадан ЕЧЛ, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби ва ҳ.к.

Хуллас, бутун жаҳон аҳлини қийнаётган коронавирус пандемияси туфайли Тьяго ҳам ўз таваллуд айёмини аввалгидек дабдабали ва кенг миқёсда нишонламаслиги аниқ. 

Буни сизга ҳам маслаҳат бермаймиз. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Бунинг учун, шунчаки, уйда қолиш кифоя қилади. Сиқилманг, аҳвол ўнглангач, бундай байрамларнинг энг катталари айнан сизнинг кўчангизда бўлади. #уйда қолинг!


Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика