RU

Последние новости

14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  0 14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  1 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  1 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8

Ҳокимларга мурожаат! Водийни қандай қутқариш мумкин? Новости

Ҳокимларга мурожаат! Водийни қандай қутқариш мумкин?

Водий жамоалари кўрпачани ўз томонларига тортиш билан овора бўлган бир пайтда, ҳудудда кучли футбол инқирозини кузатаяпмиз.

Бир пайтлар нефт топилмагунига қадар араб давлатлари жуда оддий ҳаёт кечирар эдилар. Лекин нефт отилиб чиққач, уларнинг ҳаётлари ўзгариб кетди. Ўзлаштирилмаган футбол, бу топилмаган нефтга тенг катта бойлик аслида.


Келинг батафсил тушунтириб бераман. Статистик маълумотлар Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг барини қўшиб ҳисоблаганда 10 000 000 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилишини кўрсатади. Бу, Тунис, Греция, Чехия, Португалия, Швеция, Озарбайжон, БАА каби футболи ривожланган ва ривожланаётган давлатлар билан бир хил дегани. Сербиядан 30%га кўп, Дания, Ирландия ва Хорватиядан икки, Уругвай ва Қатардан уч баробар кўп дегани. Кўплаб яхши футболчилар тарбия топаётган Черногория ва сўнгги Евро қаҳрамонлари Исландиядан 15 маротаба кўп дегани. Бу кўрсатгичлар ҳеч бўлмаса Андижон, Фарғона ва Наманганнинг биринчи рақамли жамоаларини кучлилар қаторида доимий равишда 5таликда юришига сабаб бўлиши учун яхшигина имкониятдир. Эринмасдан ўқийдиганлар учун бунинг "рецепти"ни мақола тарзда эътиборингизга ҳавола қиламан. Шарти шундаки воқеаларга реал баҳо берамиз ва пойтахтдан чемпионлик ортмайди деган гапларни гапирмаймиз. Пайтида "Нефтчи" ҳам, "Навбаҳор" ҳам Ўзбекистон чемпиони бўлган, ўшанда ҳам пойтахт Тошкент эди, ўшанда ҳам "Пахтакор" бор эди. Ўшанда ҳакамлик бугунги кундан 5 маротаба батдарроқ эди!


Лекин у даврда тизим бўлган ва шу тизим асосида кўплаб футболчилар тарбия топган. Ҳозир биз йўқотиб қўйган водийдаги тизимимизни қайта тикламасак, эртага "Нефтчи"нинг ҳолатига "Навбаҳор" ҳам тушиши аниқ. "Андижон" эса анча аввал инқироз ёқасига етиб келган. Фақат раҳбарларни бу мақолага аччиғи келмасин. Таклиф ва дастурни тақдим этиш мендан, водийни ривожлантириш эса Сизнинг қўлингиздаги иш. 


Ишни нимадан бошлаш керак? Водийни учта футбол ассоциацияларини бирлаштириб туриш учун ягона дастурга амал қиладиган лойиҳага асос солиш. Бу ҳеч қанақа ЎФАга рақобатдош ташкилот бўлмайди. Шунчаки вазифаси водий футболида тизим юритиш. У нималар билан шуғулланади?


1. Болалар футболи;

2. Мураббийлар малакасини ошириш;

3. Лига (катталар, ёшлар ва ўсмирлар ва болалар);

4. Халқаро, ички ва Республика мусобақаларни ўтказиш;

5. Структура;

6. Маркетинг.


1.5 йилга яқин вақтдан бери ҳудудий футбол ассоциацияларига молиявий ёрдам кўрсатилмаяпти. Водийдаги ҳудудий футбол ассоциацияларининг ҳам асосий муаммоси шунда. Маблағни йўқлиги натижасида керакли кадрларни ишга олиб сифатли мусобақаларни ўтказишни имкони бўлмаяпти. Имкон қадар фаолият юритиб турган ҳудудий ассоциациялар юқорида мен таклиф қилаётган ташкилот негизида молиялаштирилиши керак бўлади. Бунинг учун аввало 3та вилоятнинг ҳокимлари лойиҳага жиддий қизиқиш билдиришлари керак. Лекин бу уларни шунчаки бюджет пулларини ҳисоб рақамга ўтказиб бериш билан кифояланмаслиги керак. Маркетинг ишлаши ва лойиҳа ўзини-ўзи таъминлаши керак бўлади. Лекин дастлабки икки йил учун инвестиция жуда ҳам керак. 


3та вилоят футбол федерацияларининг Вице-президентлари ташкилотни баҳамжиҳатликда ривожлантиришлари керак. Бунинг учун улар аввало Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда ЎФА билан жиддий ишлашлари керак бўлади. Ҳудудий ассоциациялар ўз-ўзидан ЎФАга бўйсунса, барча вилоятлардаги БЎСМлари вазирлик тасарруфидаги ташкилот ҳисобланади. Ундан ташқари "Ёшлар Иттифоқи" ҳам бу лойиҳанинг асосий ҳамкорларидан бири бўлиши керак. 


Бугунги кунда ҳар бир туманда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мавжуд, яъний БЎСМлар. Афсуски у ердаги сифат жуда ҳам тушиб кетган. Стандарт майдонларига эга бўлишига қарамай, қаровсиз аҳволда. Биз вазирлик билан ҳамкорликда биринчи бўлиб майдонларни эпақайга келтириб олишимиз керак ва ҳар бир БЎСМга малакали мураббийларни жалб қилган ҳолда, уларни Европа методикаси асосида (айнан Европа ўзимизники эмас) таҳсил олишларини таъминлашимиз керак. Бу каби ишлар билан айнан шу ташкилот шуғулланади ва ҳомийлик пуллари асосида хориждан яхши савиядаги мутахассисларни семинар тренинглар учун водийга олиб келиш керак бўлади. 


БЎСМларни қайта тиклаб олганимиздан сўнг мусобақаларни йўлга қўйишимиз керак бўлади. Булар қуйидагича ҳолатда бўлиши керак:


Ярим профессионаллар ўртасида:

Водий лигаси: 12та жамоа иштирок этадиган Водий лигасини 2020 йил йўлга қўйса бўлади. Бунинг учун 2019 йил якунларига кўра Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида юқори 4та ўринни қўлга киритган жамоалар 2020 йил бошланадиган лига йўлланмасини қўлга киритадилар. Шу тариқа 12та жамоа янги лигада ўз фаолиятини бошлайди. Йил якунига кўра сўнгги 2та ўринни эгаллаган клуб яна ўз вилояти лигасига йўл олади. Аксинча, 3та вилоят 2-лигасида дастлабки иккита ўринни олган жамоалар плей-офф йўлланмасини қўлга киритган ҳолда Водий лигасида бўшаб қолган 2та ўрин учун кураш олиб борадилар. Илк мавсумда ҳар бир вилоятдан 4тадан жамоа иштирок этган бўлса, кейинги йилда кучига қараб вилоятдаги жамоалар сони ўзгариб бораверади. Бу суперлига ва ПРО лигада молиявий имконият туфайли қатнаша олмаётган жамоалар учун айни муддао бўлади. Муҳими футболчиларда ўйин амалиётини бўлишлиги. 


Ёшлар мусобақаси.

U-19 Лигаси. Бу ёшдаги мусобақа 18 ва 19 ёшли футболчилардан иборат жамоалар ўртасида бўлиб ўтади. Агар Водий лойиҳаси 2019 йилдан бошлаб амалга ошириладиган бўлса 2022 йилга келиб мазкур мусобақага асос солиш мумкин. Чунки ҳозирда бу ёшда таваллуд топган жамоалар аллақачон ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларни йўқлиги туфайли тарқаб кетган. 


Ўсмирлар мусобақаси.

U-17 Лигаси. Бу ёшдаги мусобақа 16 ва 17 ёшдаги футболчиларни ўз ичига олади. Мазкур чемпионат 2020 йилдан бошлаб амалга оширилади. U-19 каби айни пайтда бу ёш авлод тарқаб бўлган. Дастлабки мавсумда фақат 16 ёшли футболчилардан иборат жамоалар қатнашсалар, 2021 йилга келиб мусобақа тўлақонли 16-17 ёшли футболчиларни ўз ичига олади. Мазкур мусобақага катта келиб қолган футболчилар суперлига жамоаларининг ўринбосарлар лигасига ўта олмаган тақдирда ўз фаолиятини U-19да давом эттириш имкониятига эга бўлади. 


Бугунги кундаги оғриқли нуқтамиз айнан шу ерда бўлаяпти. Мингдан ортиқ футболчиларда 5-6 нафари ёшлар лигасига танлаб олинади қолгани учун на мусобақа бор, на жамоа топилади. U-17 ва U-19 мусобақаларини ташкил қилиш орқали қолган 995 нафар (мисол тариқасида) футболчиларни ҳам сақлаб қолиш имкониятига эга бўламиз. 17 ёшида кўринмаган футболчи, 19 ёшида очилиб кетиши мумкин ва бу исботланиб бўлинган. U-19дан кейин ҳам ўз бахтини юқори клубларда топа олмаган футболчи учун эса 2 лига ва Водий лигаси мусобақаси бўлади. Европанинг муваффақиятига асосий сабаб, футболчининг савиясидан келиб чиқиб мусобақаларнинг кўплигида. Масалан Германияда 10дан ортиқ, Италияда 9та, Испанияда ҳам шунча лига мавжуд. 4 лигадан бошлаб эса улар ҳудудларга бўлинган ҳолда ўтказилинади.


Тартиб бўйича кейинги мусобақалар қуйидагича кўринишда бўлади. Бу тартиб 2019 йил амалда қўлланилади. Бугунги кунда водий чемпионатларини мавжуд эмаслиги учун БЎСМ ва аксар хусусий клубларда бир ёш тоифасида тўлиқ таркиб йиғиб бўлмайди. Шунинг учун махсус регламент ишлаб чиқилади. Масалан, U-15/14 лигасида 2003 ва 2004 йилларда туғилган футболчилар қатнашадилар. Таркибда 2003 йилда таваллуд топган футболчилар сони 6 нафардан ошмаслиги керак. 2004лар истаганча бўлиши мумкин. Ҳудди шундай тартибда қолган 6та ёш тоифаси ҳам иккига бўлинган ҳолда мусобақада иштирок этадилар. Бу тартиб 2 йил амал қилинади, токи водийнинг барча жамоаларининг ҳар бир ёш тоифасида футболчилар сони тенглашиб олмагунига қадар. 2021 йилдан эътиборан эса регламентга ўзгартириш киритилади. 


2019-2021 йиллардаги мусобақалар тоифаси:

U-15/14

U-13/12

U-11/10

U-9/8


2021 йилдан эътиборан мусобақалар тоифаси:

U-15

U-14

U-13

U-12

U-11

U-10

U-9/8


Энди мусобақалар қай тартибда бўлиб ўтишига ойдинлик киритиб оламиз. Водийнинг учта вилояти туман ва шаҳарлардан иборат. Водийда жами 40та туман, 7та шаҳарни ўз ичига олаяпти. Бу эса 47та ҳудуд дегани. 


Энди уй сафар тизимидаги мусобақа ташкил қилиш учун масофаларга разм ташлаймиз. Водийнинг бир бошидан иккинчисигача бўлган энг узоқ масофа 225 кмни ташкил этар экан. Агарда биз истаётган ярим профессионал жамоалар ўртасидаги мусобақага Бешариқ ва Хонабод жамоалари чиққан тақдирдагина шунча масофа босиб ўтилади. Агар 12та жамоа иштирок этадиган мусобақада бу ҳудудлардан жамоалар бўлмаса ўртача масофа 30 кмдан 170 кмгача бўлар экан. Бу унча катта бўлмаган масофа. 


Водийнинг энг узоқ масофаси.

Бешариқ (Фарғона) - Хонабод (Андижон) 225 км

Поп (Наманган) - Хонабод (Андижон) 195 км


Вилоятларнинг энг узоқ масофалари.

Андижон. Улуғнор - Қўрғонтепа 102 км

Наманган. Поп - Учқўрғон 97 км

Фарғона. Қува - Бешариқ 153 км


Энди болалар футболи ўртасидаги мусобақаларга эътибор қаратамиз. U-8 - U-15 мусобақалари водийни қамраб олгани билан, масофалар узоқ бўлмайди. Мусобақалар 3та босқичда ўтказилинади. U-11 - U-15 мусобақалари водий мақомида очко бериш тартибида. U-8 - U-10 эса вилоят миқёсида, фестивал кўринишида ташкил қилинади. Тартиб қуйидагича кўриниш олади. 


1-босқич. Ҳудудларга бўлинган ҳолда ўтказилинади. Бунда энг узоқ масофа 40-50 кмни ташкил этади. Битта якшанба ўз майдонида уй учрашувларини ўтказган жамоа, кейингисида сафарга чиқади. Шу тариқа якунда ўз ҳудудида дастлабки 2та ўринни қўлга киритган жамоалар вилоят босқичига йўл олади. 1-босқичда жамоалар сонига қараб тур ўйинлари ташкил қилинади.


2-босқич. Ҳудуд ғолиблари молиявий ҳолатдан келиб чиқиб бир маротабадан ўз майдонларида тур ўйинларини қабул қиладилар. Ёш тоифасига қараб мезбон стадионлар аниқланади. Якунда 2-босқич ғолибини аниқлаб оламиз.

 

3-босқич. Вилоят чемпионлари энди водий чемпионлиги учун кураш олиб борадилар. Ҳар бир вилоятнинг дастлабки иккита ўринини қўлга киритган жамоалар уй сафар тизимида 4та тур учрашувларини ўтказадилар. Ўз вилоятидаги натижалар сақланган ҳолда, олтин очко қоидасига амал қилинади. 


Вилоят ҳудудлари қуйидагича бўлинади.

Андижон: 

1-ҳудуд: Улугнор, Бўз, Балиқчи, Шаҳрихон.

2-ҳудуд: Асака, Марҳамат, Олтинкўл, Булоқбоши.

3-ҳудуд: Избоскан, Пахтаобод, Андижон, Хонабод.

4-ҳудуд: Хўжаобод, Жалақудуқ, Қўрғонтепа.


Наманган:

1-ҳудуд: Поп, Чуст, Мингбулоқ.

2-ҳудуд: Тўрақўрғон, Наманган, Косонсой, Янгиқўрғон.

3-ҳудуд: Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Норин.


Фарғона:

1-ҳудуд: Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон.

2-ҳудуд: Бувайда, Учкўприк, Боғдод, Қўқон.

3-ҳудуд: Олтиариқ, Риштон, Сўғ, Фарғона тумани, Қувасой.

4-ҳудуд: Қўштепа, Ёзёвон, Қува, Тошлоқ, Марғилон.

Андижон вилояти 14та туман, 2та шаҳардан иборат.

Фарғона вилояти 15та туман, 4та шаҳардан иборат. 

Наманган вилояти 11та туман, 1та шаҳардан иборат.


Бу лойиҳа вилоят ҳокимлари даражасида ўтказиш керак бўлади. Бугунги кунда болалар футболида маблағни йўқлиги, қатор мусобақаларни ўтказишга тўсиқ бўлиб келаяпти. Учта вилоят ҳокимлари келишган ҳолда ҳар бир тур ўйинларини бепул тез тиббий ёрдам ва жамоаларни бир ҳудуддан иккинчисига ўтаётганида болаларнинг хавфсизлиги йўлида "02" хизмат машиналарини бириктиришлари жуда муҳим бўлади.


8-10 ёшдаги футбол мусобақалари эса болаларни катта футболга тайёрлаш босқичини бажариб бериши керак. Шунинг учун бу ёшдаги мусобақалар вилоят миқёсида бўлиб ўтади. 8-10 ёшдаги бошланғич синфда ўқийдиган ўқувчиларда шанба дам олиш куни бўлганлиги боис, уларнинг мусобақалари шу кунда бўлиб ўтади.


Лекин! Лекини шунидаки, бу 2-3 киши истаб қиладиган иш эмас. Бу жуда катта лойиҳа бўлиб, унга илм, ақл билан ёндошиш керак. Агар юқоридаги барча ишларни ҳеч бўлмаса 50% амалга ошадиган бўлса 2026-30 йилларга келиб водий жамоаларини тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади. Водийлик мухлислар қуйи лигага тушиб кетиш ҳақида эмас, анъанавий навбати билан ОЧЛ мусобақаларида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари мунтазам Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти вакиллари билан тўлиб боради. Мана шундан кейин ҳокимлар бошқа вилоятлардан келадиган футболчиларга 20-50 минг АҚШ долларини беҳуда сарф қилмайдилар. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ачинарли томони бошқа ерда. Россияда қора ишни бажариб юрган қанчадан қанча ёш ўзбеклар аслида моҳир футболчи бўлиши мумкин эди. Келинг, кейинги авлод вакиллари арзимаган долларни эмас, буюк футболчи бўлиб миллионларни Ўзбекистонга олиб кириши устида иш бошлайлик!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика