RU

Последние новости

18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  11 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  2 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  14 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  6 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   14 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  5 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2

“Ҳоким Кубоги”. “Нефтчи” турнирни ғалаба билан бошлади Новости

“Ҳоким Кубоги”. “Нефтчи” турнирни ғалаба билан бошлади

Фарғона вилояти “Ҳоким Кубоги-2019” турнири старт олди. 29 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида 1-турдан ўрин олган “Нефтчи” – “Турон” ўйини ўтказилди.

Унда Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Янги мавсум олдидан ўтказилаётган қишки йиғин чоғида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Фарғонада ўтказилинаётган турнир янги мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб бериш билан биргаликда, йиғиндаги янги номларни синовдан ўтказиш имконини беради.

Яқинда ўтказилган назорат ўйинида фарғоналикларга рақиблик қилган “Турон” жамоаси “Ҳоким Кубоги”нинг 1-турида яна бир бор “Нефтчи”га рўбаро келди. Илк тайм гарчи “Нефтчи” жамоасининг устунлиги остида ўтган бўлсада, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. 0:0

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа сафида ҳам ўзгаришлар юз берди ва айтиш керакки, ушбу ўзгаришлар ўйин суратини янада оширди. Иккинчи бўлимда “Турон” жарима майдончаси ичида “Нефтчи” вакилларига нисбатан қоида бузилди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Бироқ Нодир Камолов зарбада хатога йўл қўйди ва унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Аслида Камолов дарвозанинг юқори бурчагини нишонга олган эди. Бироқ кўп ўтмай майдон эгалари барибир ҳисобни очишнинг уддасидан чиқишди. Ислом Тошпўлатовнинг қанотдан ташлаб берган тўпини Ҳамидулло Абдуҳамидов боши билан “Турон” дарвозасига жойлаб қўйди.

Умуман олганда, яйпанлик футболчилар ҳам ўйинда ёмон таассурот қолдиришмади. Фарғона вилояти 2-лига чемпионлари ўтказиб юборилган голдан сўнг фаол ўйин кўрсатишди. Рақиб таркибидаги тажрибали Мўйдин Мамазулумов бир қатор хавфли вазиятлар яратишга эришди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганда, “Турон” жамоаси футболчиси кутилмаганда Фаррух Турдалиев билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Аммо Турдалиев рақиб берган зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди ва ҳисобни тенглашишини олдини олди. Якуний ҳисоб 1:0. “Нефтчи” “Ҳоким Кубоги”ни ғалаба билан бошлади

“Нефтчи” мураббийлари ўйинда қуйидаги таркибдан фойдаланишди:

Асосий таркиб: 21.Фаррух Турдалиев, 20.Дилёр Ирматов, 23. Асилбек Ғойибжонов, 22.Достон Абдураҳмон, 33.Ислом Тошпўлатов, 34.Игорь Таран, 44.Отабек Зокиров, 64. Миржамол Неъматов, 65.Шодиёр Хожиматов, 71.Хуршидбек Асқаралиев, 91.Ҳамидулло Абдуҳамидов

Захира: 80. Шухрат Рахмонов, 3. Сирож Хамроев, 5.Аббос Шодмонов, 10. Анвар Бердиев, 13. Идрис Бикмайкин, 15. Нодир Камолов, 90. Илхом Вохобов, 45. Шахзод Усмонов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси кейинги учрашувни 31 январь куни Қиргулида Андижоннинг “ЎзТонгХо” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин соат 11:00да старт олади

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика