RU

Последние новости

08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  1 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  31 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237

Ҳожиакбар Алижонов ОФК веб-сайтига иккинчи бор U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида эканини айтди Новости

Ҳожиакбар Алижонов ОФК веб-сайтига иккинчи бор U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш ниятида эканини айтди

Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача ўйинчилар ўртасида Осиё чемпионати старт олишига ҳам жуда оз вақт қолди.

Қитъа чемпионатига муносиб тайёргарлик олиб борган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мусобақа доирасидаги илк ўйинини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига етиб келган ва илк ўйин – Эронга қарши учрашувга ҳозирлик кўрмоқда. 

Бугун ОФК Медиа бўлими вакиллари терма жамоамиз жойлашган “BP Samila Hotel” меҳмонхонасига ташриф буюришди ва терма жамоамиз етакчиларидан бири – Ҳожиакбар Алижонов билан чемпионат олдидан суҳбат қуришди.

- Терма жамоамиз турнирга яхши тайёргарлик олиб борди. Йигитларда кайфият аъло даражада. Барчамиз мусобақага тайёрмиз. 

- Иқлимга кўникишда ортиқча муаммо бўлмайди. Зеро қишги йиғинларни иссиқ мамлакатларда олиб бордик. Қолаверса, Таиландга ҳам бироз эртароқ келдик. 

- 2018 йилда U-23 Осиё чемпионатида ғолиб чиқиб, мухлисларимизни, оила аъзоларимизни хурсанд қилган эдик. Эндиги мақсадимиз – ўша муваффақиятни такрорлаш ва Олимпиада ўйинларига йўл олиш. 

- Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиб, бутун Ўзбекистон халқини хурсанд қилишга, уларга чиройли ғалабалар тақдим этишга уринамиз. 

Маҳоратли ҳимоячи суҳбат давомида шу ва бошқа мавзуларга тўхталиб ўтди. Интервьюни видео шаклида бироз кейинроқ ОФК веб-сайтида тўлиқ кўринишда томоша қилиш имконига эга бўласиз.

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика