RU

Последние новости

17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  0 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  9 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  3

"Ҳисобни очгач ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор", - Бахтиёр Ашурматов иштирокидаги матбуот анжумани Новости

"Ҳисобни очгач ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор", - Бахтиёр Ашурматов иштирокидаги матбуот анжумани

"Қўқон-1912" - "Машъал" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




- Авваламбор, стадионга кела олмаган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Масофдан туриб бизни қўллаб-қуватлаб турган, айниқса стадионга қўшни биноларда турган ашаддий ишқибозларимизга ҳам ўз миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба учун барчага ташаккур айтаман. “Машъал” билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Муборакликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашадиган жамоа. Шунинг учун йигитларга ғалаба учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Энг асосийси ғалаба ва уч очко. Биз ҳар бир ўйинда икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушяпмиз. Вазиятга қараб, марказни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз.

Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимидан кўнглим тўлмади. Ҳисобни очгач, ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Шунинг учун шогирдларимга олдинга бориш учун кўрсатмалар бериб турдим.

Мурод Холмуҳаммедов сингари стандарт вазиятлар устасининг жамоамизда бўлиши эса бу бизнинг бахтимиз. Ҳозир дунё футболида урилаётган голларнинг 60-70 фоизи стандартлардан урилмоқда. Албатта жамоамизда стандартларни аъло даражада амалга ошира оладиган футболчиларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилади.
“Машъал” сафида номдор футболчилар бўлмаса-да, охиригача курашишди. Улар гол ўтказиб юборганларидан кейин бизни ҳимояланишга мажбур қилишди.

Рақиб жамоага қараб, таркиб танлаймиз. Ким кучли бўлса ўша футболчи майдонга тушади. Жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Захирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз ҳам ўйинларимизни кучайтиришмоқда. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ғалабаларимизда эса барча футболчиларимзнинг ҳиссалари бор", - дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика