RU

Последние новости

12:42Моуринью «Галатасарой» - «Фенербаҳче» ўйинидан кейин ҳакамлар хонасида бўлиб ўтган суҳбат тафсилотларини ошкор этди  0 12:01Неймар ёзда «Барса»га қайтиши мумкин, Захавининг агенти каталонияликлар раҳбариятини кўндиришга уринмоқда. Флик ва унинг штаби мутлақо қарши  5 11:39«Ливерпуль» 30 ёшли Робертсонга «Ньюкасл» футболчисини ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 11:17«Атлетико» Ковачични "Ман Сити"дан 30 млн еврога сотиб олиши мумкин  1 10:55«Бавария» «Интер» юлдузи учун АПЛ клуби билан баҳслашади  1 10:53Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилди. Жамоаларда амалга ошган сўнгги трансферлар барчаси битта саҳифада  20 10:26«Барселона» Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди  11 10:01АПЛнинг икки клуби Мойзе Кинни қўлга киритмоқчи  1 09:37«Бавария» Киммихнинг маошини оширишга тайёр  0 09:34Холдорхонов "Навбаҳор"га текинга ўтган  0 09:14Осимхеннинг «МЮ»га трансфери 95 фоизга якунланди, инглизлар 70 млн евро тўлашга тайёр  6 08:50Трансфермаркт. «Навбаҳор» «Пахтакор» футболчиси учун яхшигина пулга сотиб oлди  16 08:24«Манчестер Сити»нинг «Тоттенхэм»га қарши ўйин учун тахминий таркиби  19 07:58«Реал» футболчиси Испания терма жамоасига илк бор чақирилиши мумкин  4 07:39«Сўғдиёна» Сериа А чемпионатида ўйнаган футболчи билан шартнома тузди  2

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар Новости

Ҳиндистон U-19- Ўзбекистон U-19. Учрашувдан олдинги қизиқарли маълумотлар

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун, 10 октябрь куни саралаш баҳслари доирасида Ҳиндистонга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон U-19 - Ҳиндистон U-19 ўртасидаги "А" саралаш гуруҳи 4-тур учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Ўзбекистон ҳам, Ҳиндистон ҳам ҳозиргача иккитадан ўйин ўтказган. Ўзбекистон Туркманистон ва Непални мағлуб этган (мос равишда 1:0 ва 5:0). Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинда Қатарга 0:2 ҳисобида ютқазган, бироқ Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

  Ўзбекистон ва Ҳиндистон термалари миллий терма жамоа даражасида беш марта тўқнаш келишган. Ўсмирлар ва ёшлар миқёсида эса Ҳиндистон ва Ўзбекстон терма жамоалари 2011 йилда илк бор тўқнаш келишган, ҳозиргача 3та ўйин ўтказилган. U-19 ОЧ-2012 саралашида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Теҳронда Ҳиндистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Қолган икки ўйин U-16 даражасида ўтказилган ва ҳар иккала сафар ҳам Ҳиндистон Дилшод Нуралиев жамоасига мағлуб бўлган (0:9, 2:3).


Ҳиндистон U-19 ёшлар терма жамоасидаги энг қизиқарли шахс – терма жамоанинг англиялик бош мураббийи Колм Тоалдир.

Колм Тоал қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ-2006 саралашида Тожикистонни мағлуб эта олмай, финал йўлланмасисиз қолишган. Шундан сўнг Ўзбекистонни тарк этган Колм Тоал ўз фаолиятини Осиёнинг бошқа бир мамлакати – Ҳиндистонда давом эттириб келмоқда. У 2007 йилдан бери Осиё чемпионати саралашлари ва финал босқичларидаги Ҳиндистон U-16 ва Ҳиндистон U-19 термаларига устозлик қилиб келади. Колм Тоалнинг Ҳиндистон терма жамоалари устози сифатидаги Ўзбекистон билан илк тўқнашуви 2011 йил 4 ноябрида, Эронда юз берди. Ўшанда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Колм Тоал шогирдларини Владимир Козакнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Деярли шу вақтда Тошкентда U-16 ОЧ-2012 саралаши бўлган, Нуралиев жамоаси Ҳиндистонни 9:0 ҳисобида мағлуб этган. Ҳиндларда устоз бошқа эди. Ўзбекистонга 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганига қарамай, Ҳиндистон ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги ОЧ финал босқичига чиққан. Финал босқичига Ҳиндистон U-16ни Колм Тоал олиб келган. Терма Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Осиё Чемпионати финал босқичидаги ўйинда Дилшод Нуралиев шогирдлари Колм Тоал жамоасини қийинчилик билан, 3:2 ҳисобида мағлуб этишган. Ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2012да Ўзбекистон ўсмирлари чемпион бўлишган, бироқ гуруҳда қолиб кетишлари ҳам мумкин эди. Бироқ айнан Ҳиндистон гуруҳ босқичи сўнгги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагани, Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиққан. Шундай қилиб, бугун ҳам Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасини Ҳиндистонга қарши осон бўлмаган ўйин кутиб турибди. 


Учрашувни Қатарнинг "Ал Касс" телеканали жонли равишда эфирга узатади. Қуйидаги линк орқали ўйинни томоша қилиш мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика