RU

Последние новости

05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 03:42ЕЧЛ. "Ювентус" камбэк остонасида вазифани уддалай олмади, "Галатасарой" 1/8 финалда!  14 03:21"Реал" кетма-кет 29-мавсум ЕЧЛ 1/8 финалига чиқди  11 03:00ЕЧЛ. ПСЖ "Монако" билан дуранг ўйнади ва 1/8 финалга йўл олди  7 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди  63 02:30Стив Брюс: "МЮ Магуайрга янги шартнома таклиф қилиши керак"  0 01:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Роналдудан навбатдаги гол!  6 00:45ЕЧЛ. Бергамода камбэк: "Аталанта" йирик ҳисобда ғалабага эришиб, "Боруссия"ни турнирдан чиқариб юборди  24 00:20Коутиньо олдида икки йўл бор  1 00:01ЕЧЛ. "Реал" - "Бенфика" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  15 23:50"Милан" тўртинчи либослар тўпламини тақдим қилди  2 23:31Ямал ўз совринини қабул қилиб олди  1 22:50Онана МЮга қайтиб, асосий таркиб учун курашмоқчи  5 22:32"Барселона" АПЛдан ҳимоячи кўзлаб қўйди  2 22:15Каземиро Италия жамоасига ўтмоқчи  1

Ҳиндистон тўпурари Сунил Четри: "Ўзбекистон Австралия эмас, бироқ..." Новости

Ҳиндистон тўпурари Сунил Четри: "Ўзбекистон Австралия эмас, бироқ..."

Ҳужумчи Осиё Кубоги иштирокчилари орасида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Ҳиндистон терма жамоаси ҳужумчиси Сунил Четри Австралияга қарши ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашар экан, бор эътиборни Ўзбекистон билан беллашувга қаратишини таъкидлади.

"Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши курашиш осон эмас. Биз бундай даражадаги жамоалар билан ўйин ўтказишга ўрганмаганмиз, чунки доимий равишда бундай даражадаги жамоалар билан учрашавермаймиз. Шу боис, улардан нима кутишни билмаймиз. Эндиликда хатоларни ўрганиб, уларни тузатиш устида ишлаймиз. 

Ўзбекистон Австралия сингари жамоа эмас, бироқ кучли рақиб саналади. Демак, бу ўйин ҳам биз учун катта қийинчилик остида ўтади", – деди 39 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Сунил Четри терма жамоа либосида 93 та гол урган ҳолда турнир иштирокичлари орасида терма жамоа сафида энг кўп гол урган футболчи бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон – Ўзбекистон учрашуви 18 январь куни Тошкент вақти билан 19:30 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика