RU

Последние новости

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  6 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик" Новости

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик"

Осиё кубоги иккинчи турида Ўзбекистондан йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Ҳиндистон терма жамоаси сардори Сунил Четри учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси кеча Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ҳиндистонликлар сардори, 39 ёшли Сунил Четри ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Охирги беш йилда Ҳиндистон катта ўсишга эришди. Бироқ, Ўзбекистонга қарши ўйинда яна кўп нарса ўрганишимиз кераклигини англадик. Катта жамоаларга қарши ўйинларда кўпинча шундай бўлади. Австралия ва Ўзбекистон каби терма жамоаларга тўқнаш келиш осон бўлмайди.

Бу ўйиндан яхши жиҳатларни кўрадиган бўлсак, жамоадошларим ўзларида бор барча кучни ўйинга ташлашди. Биринчи бўлимдаги қўпол хатолар жуда қимматга тушди. Ўйинни анализ қилиб, айнан қайси нуқталарда суст ҳаракат қилганимизни аниқлаб олишимиз лозим", -деди Сунил Четри.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур ўйинини Австралияга қарши ўтказади. Бу учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да старт олади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика