RU

Последние новости

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

Ҳикмат Эргашев: “Вазифани бажарганимиздан хурсандмиз” Новости

Ҳикмат Эргашев: “Вазифани бажарганимиздан хурсандмиз”

“Бунёдкор” ёшлари сўнгги турида “Қўқон-1912”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 2015 йилги ёшлар биринчилиги ғолиби бўлдилар.

Учрашув ниҳоясига етгач, “Бунёдкор” ёшлари устози Ҳикмат Эргашевнинг мавсум якунлари бўйича фикрлари билан қизиқдик.

- Шукрки, узоқ ва қийин ўтган мавсумни якунлаб олдик. Клуб раҳбарияти бизга ғолиблик вазифасини юклаганди.Жамоадаги барча ҳамжиҳатликда ишлаб, кўзланган мақсадга эришдик. Вазифани бажарганимиздан хурсандмиз. Умуман олганда, ёшлар биринчилиги жуда қизиқ мусобақа, десам муболаға бўлмайди. Чунки бу турнирда барқарор ўйин намойиш этиш жуда қийин. Шунинг учун ҳам мусобақа жадвалида гоҳ биз, гоҳ “Пахтакор” пешқадам бўлиб юрди. Бизнинг бош мақсадимиз – асосий таркибга муносиб бўлган футболчилар етказиб беришдир. Йил давомида ўтказган ўйинларимизни асосий жамоа мураббийлари кузатиб боришди. Ўйлайманки, янги мавсумда ёшлар таркибидан бир нечта футболчилар асосий жамоага қўшиладилар. Ёшлар лигаси турнири савияси ҳақида гапирадиган бўлсам, баъзи учрашувлар шуни кўрсатиб бердики, бу турнир биринчи лигадан кучсиз эмас, - дейди Ҳикмат Эргашев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика