Ҳикмат Эргашев: "АГМК ўз майдонида қарши ҳужумда ўйнамайди"
14 сен 2019 21:00
Новости
Ҳикмат Эргашев: "АГМК ўз майдонида қарши ҳужумда ўйнамайди"
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Динамо" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси ёрдамчи мураббийи Ҳикмат Эргашев ўз фикрларини билдирди.
"Бугун 3 очко учун ўйнагандик, олдимизга қўйган мақсадга эришдик. Охиригача ҳаракат қилган футболчиларга раҳмат айтаман. Иккита яхши жамоа иштирокидаги чиройли ўйин гувоҳига айландик.
Биз ўз майдонимизда қарши ҳужум тактикасида ўйнамаймиз. Бугун тезкор гол урганимиздан кейин йигитлар бироз бўшашишди ва бизнинг жамоа қарши ҳужумда ўйнагандек туюлди", - дейди Ҳикмат Эргашев.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии