RU

Последние новости

21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  0 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  6 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  6 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  10

"Ҳеч ким "Тоттенхэм" ва "Аякс" ярим финалга чиқишига ишонмаганди" — Маурисио Почеттино иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Новости

"Ҳеч ким "Тоттенхэм" ва "Аякс" ярим финалга чиқишига ишонмаганди" — Маурисио Почеттино иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

"Тоттенхэм" устози Маурисио Почеттино ЕЧЛ ярим финал босқичи "Аякс"га қарши дастлабки ўйин олдиидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Биз ярим финалдамиз, чунки яхши жамоа сифатида ўйин кўрсатдик ва келгуси ўйинларда янада кучаямиз. Мазкур босқичга қадар етиб келдик, сабаби ҳар доим бир жамоа бўлиб ярим финалга чиқиш учун муносиб ҳаракат қилдик. 

Ҳар доим ечим излаш керак бўлади, аммо биздаги вариантлар чегараланган. Бу сеҳрли кеча бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ишонч юқори даражада. Биз ярим финални янги стадионимизда ўтказамиз — ҳеч ким бир неча ой олдин бу каби ишлар бўлишига ишонмаган ва ҳатто тасаввур қилиб ҳам кўрмаган эди. 

Жуда оғир баҳс бўлади. "Аякс" ярим финалдаги ўрни учун тўлиқ меҳнат қилди ва ушбу босқичга ҳақли етиб келди. Ўта рақобатбардош матчни кутяпмиз. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш - бу юқори даража ва таркибда қобилиятли ўйинчилар борлигининг натижаси, албатта. "Аякс" фантастик ўйин намойиш қилмоқда. Улар гуруҳ босқичида мағлубиятга учрашмади ва кейин "Реал", "Ювентус" жамоаларидан ўтишди. 

Ушбу жамоа кўплаб илиқ сўзларга лойиқ. Мураббий ва ўйинчилар биргаликда фантастик ишлаб, тарих яратишмоқда. Бу бироз бизнинг ҳолатимизга ўхшайди. Ҳеч ким "Тоттенхэм" ва "Аякс" ярим финалга чиқишига ишонмаганди. Аммо, биз шу босқичдамиз, боиси биз бунга яраша меҳнат қилдик.  

Бу ўйинда чарчаш имконсиз ва мотивация етишмаслигини ҳис қила олмайсиз. Буларнинг ҳаммаси бошда. Энергия кўп, мўл бўлади. Мен ҳеч қачон ЕЧЛ ярим финалида ўйнамаганман. Янги ҳиссиётларга чанқоқман. 

Бизни иккита ўйин кутиб турибди. Эртага биринчи бўлим ўтказилади. Иккинчи тайм эса "Аякс" майдонида. Мазкур тўқнашувнинг иккинчи қисми борлигини ўйлаган ҳолда, учрашувга қандай етиб келишимиз ва биринчи 90 дақиқаликни қай тарзда ўтказишимиз муҳим. 

"Аякс" жамоасида ажойиб таркиб шаклланган, жуда яхши формадаги ўйинчилар. Биз рақибимизнинг ўйинларини кўплаб томоша қилдик, лекин бу нормал ҳолат: ярим финалда улар билан баҳслашамиз. 

Эрик тен Хаг ("Аякс" бош мураббийи) ўзининг ғояларини амалга оширмоқда. Ўйлашимча, ўз ишини маромига етказиб бажаряпти. У билан кўришишдан жуда ҳам хурсанд бўламан", -дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" - "Аякс" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:55да бошланади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика