RU

Последние новости

13:57Погба Франция – Бельгия ўйинига таклиф этилди  0 13:30Руй Патрисиу "Рома"дан кетаётганини эълон қилди  0 13:07Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси кеча жамоа билан хайрлашди, у тез орада "Пахтакор" сафига қўшилади  8 12:42Евро-2024. Бугунги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 12:19Тимур Кападзе «Навбаҳор»га ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди  14 11:59"Бенфика" дарвозабонини Олимпиадага қўйиб юбормайди  0 11:33Италия терма жамоаси хавбеки: "Биз ҳақли равишда уйга йўл олдик"  4 11:05Тимур Кападзе Олимпиадага олиб кетишни режа қилган уч нафар ёши катта футболчининг кимлигини маълум қилди  75 10:38Артета раҳбариятдан «Реал Мадрид» футболчисини сотиб олишни сўради  6 10:10Гарет Саутгейт: «Мен охиргача ғалаба қозонишимга ишонгандим»  18 09:43Икром Алибоев: «Чарчадим…»  9 09:16Копа Америка. Мексика учун мусобақа якунланди. Эквадор эса кейинги босқичда  9 08:50Расман. «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи истъефога чиқарилди  14 08:37Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?   2 08:10«Сурхон» «Андижон»дан учралган мағлубиятдан сўнг таркибдан «тушиб» қолган футболчилар билан хайрлашди  13

Ҳеч бўлмаса финалда ҳакамлар хато қилмас ёхуд Мажич финал учун лойиқми? Новости

Ҳеч бўлмаса финалда ҳакамлар хато қилмас ёхуд Мажич финал учун лойиқми?

Бугун УЕФА матбуот хизмати ЕЧЛ финали бош ҳакамини маълум қилди.

Унга кўра, "Реал" - "Ливерпуль" учрашувини сербиялик Милорад Мажич бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради.

УЕФА финалларга ҳакамларни тайинлади

ЕЧЛнинг бундан олдинги босқичларида, бир неча учрашувларда ҳакамлар ўта қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бу натижага таъсир қилди ёки таъсир қилмади. Тўғри, ҳакам - одам. Бироқ бутун дунё нигоҳи айнан ўша учрашувда бўлиб турган пайтда реферилар хато қилишга ҳаққи йўқ. Шундай эмасми?!

Бир неча йиллардан буён ўзбек футболидаги ҳакамликда муаммолар борлигини бонг урдик, Европадан ўрнак олишимизни таъкидладик. Аммо, кўхна қитъага ҳам кўз тегди чоғи, ҳакамлар қўпол хатоларга йўл қўйишмоқда. Бунинг ортидан бутун дунёда икки жамоанинг мухлислари бир ёки бир неча ҳолат борасида бир-бирлари билан жанжаллашишаётгани бор гап. Бунга жим қараб ўтира олмаймиз.

Кечаги "Эл Класико"да ҳам ҳакамлик савияси жуда ёмон бўлди. Мессининг голида жарима зарбаси, Марсело ҳолатидаги пенальти ёки  қизил карточка борасидаги вазият, Бэйлнинг қўполлиги... Ачинарлиси, бир неча қарорлар натижага жиддий таъсир ўтказди. Яхши ҳамки, бу учрашув чемпионлик учун кураш йўлида эмасди. Тасаввур қилинг, ушбу баҳс ғолиби ЛаЛига чемпиони бўлса, айни дамда мухлислар қандай ҳолатда бўларди? Менимча, бир-бирининг "гўштини ейишарди". Лекин унутманг, бу "Эл Класико". ПепМоур давридан кейин жанговорликни бироз йўқотгандек кўринганди. Аммо кеча биз яна ўша даврларни эсладик. Бироқ бутун дунё ҳакамликни ҳали ҳам муҳокама қилмоқда.

Эл-класикода ҳам ҳакамлар хато қилди

ЕЧЛ финали яқинлашмоқда. "Реал" финалларда қандай ғолиб бўлишни, "Ливерпуль" эса мағлубиятга учрашни яхши билади. Аммо 25 май куни даҳшатли баҳс бўлади. Икки жамоада ҳам ҳужумкор футболчилар етарли. Бироқ кўнгил ҳижил. Ҳакамлик ўзини салбий томондан кўрсатса-ю, бу натижага таъсир қилса финалдаги ғолиб жамоа бир неча ойлар давомида рақиб клуб мухлислари томонидан танқид қилинаверилади. Хўш, Милорад Мажич финални бошқариш учун лойиқми?

1973 йилнинг 23 мартида туғилган Милорад 2009 йилдан бошлаб ФИФА халқаро ҳаками бўлиб, ЕЧЛда 2011 йилдан буён ишламоқда. У илк жиддий баҳсини 2012 йилда бошқарди. Унда ПСЖ - "Валенсия" жамоалари ўзаро тўқнаш келди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Эътиборлиси, ўша баҳсда у 6 бора сариқ карточка кўрсатган. Кейинчалик у ЕЧЛ ва Европа лигасининг бир неча ярим финаллари ва бошқа бир неча муҳим баҳсларида адолат-ла ишлади.


2014 йилда эса Европа лигаси финалини бошқарди. "Севилья" - "Бенфика" жамоалари ўйини ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди.

Ўтган мавсумда эса "Реал"нинг ЕЧЛ финалидаги тарихий ғалабаси қайд этилган учрашувда тўртинчи ҳакам бўлди. Кўриб турганингиздек, у кўп бора ярим финалларда ишлаган бўлса-да, бир мартагина Европа лигаси финалини бошқарган холос. Бўлажак финал у учун биринчиси эмас ва охиргиси ҳам. Демак, у финални бошқаришга лойиқ инсон. Мажич - ўта тажрибали, юқори малакали, иқтидорли ҳакам. У муҳим баҳсларда ўзини йўқотиб қўймайди ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади.

Албатта, сўнгги йилларда унинг исм-фамилиясини Айтекин ёки Аткинсон каби тилга олишмаяпти. 25 майдан кейин ҳам шундай бўлишини истаймиз. Милорад Мажични ёмон хаёл билан эсламайлик. Нима бўлса ҳам, ғолиб жамоа тоза ютсин ва ҳеч ким ғолибларни муҳокама қилмасин. Олға, ҳакамлар! 

PS: (Охири бахайр бўлсин)

Автор : Mirjalol Normatov
Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика