RU

Последние новости

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  53 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   13 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  15 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

Ҳаёт давом этади, "Локомотив" бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади Новости

Ҳаёт давом этади, "Локомотив" бор эътиборини кейинги ўйинларга қаратади

Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Ал Айн" ўйинидан сўнг "темирйўчилар" бу йилги Осиё чемпионлар лигасини тарк этишди.

Сафарда бу жамоа билан 0:0 ҳисобини қайд этиб қайтган "Локо" Тошкентда кечган баҳсда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Албатта, ушбу натижадан сўнг кўпчиликнинг кўнгли хира бўлгани бор гап, аммо нима ҳам дердик, бу - футбол ва бунда ғалабалар қатори мағлубият ҳам бўлиб туради. Энг муҳими шуки, "Локомотив" бошини тик кўтарган ҳолда мусобақа билан хайрлашди.

"Локо" ўзи иштирок этган барча ўйинларда характер кўрсата олди. Бунинг учун футболчилар ва мураббийлар штабига раҳмат айтсак арзийди. Лекин кечаги беллашувда йўл қўйилган баъзи бир хатолар туфайли жамоа мағлуб бўлди.

Шунга қарамай, клуб ўз тарихида янги саҳифа очди. "Локомотив" ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқди, ҳатто чорак финалга қадар етиб келди. Бунақаси клуб тарихида биринчи бор рўй берди. Қолаверса, бу йилги ОЧЛда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа ҳам айнан "Локомотив" бўлди.

"Темирйўлчилар" мусобақада 10та ўйин ўтказиб, шундан 9тасида мағлуб бўлишмади (учта ғалаба, олтита дуранг). Аммо биргина мағлубият "Локомотив"ни мусобақани тарк этишига олиб келди. "Локомотив" бу йил ОЧЛ гуруҳидан чиққан ягона ўзбек клуби бўлди ва бу ҳам Осиё эътиборига тушди. Мана шу натижа туфайли барчага раҳмат айтсак арзийди.

Ҳаёт эса давом этади ва клубимиз бор эътиборини навбатдаги ўйинларга қаратади. Ҳали олдинда "локочилар"ни миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари кутмоқда. Бўлажак беллашувларда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. "Локомотив" ўзининг кейинги учрашувини олий лига доирасида 17 сентябрь куни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика