RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  8 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Ҳайдаров гол урди, лекин “Ал-Шабаб” финалга чиқа олмади Новости

Ҳайдаров гол урди, лекин “Ал-Шабаб” финалга чиқа олмади

Кеча БААда Лига кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичидаги рақибимиз – “Ал-Шабаб” клуби Дубай дербисида “Ал-Аҳли”га имкониятни бой бериб қўйди – 2:3.

46-дақиқасида “Ал-Шабаб” вакили бразилиялик Жонинг голига “Ал-Аҳли”нинг сенегаллик легионери Муса Сов 71, 79 ва 83-дақиқаларда ўз “хет-трик”и билан жавоб қайтарди. 86-дақиқада Азизбек Ҳайдаров пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди. Орадан кўп ўтмай, “Ал-Шабаб” яна битта пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ бу сафар нуқтага яқинлашган Энрике Луваннор зарбада адашди.

Шу тариқа, битта учрашувдан иборат ярим финал баҳсида “Ал-Аҳли” футболчилари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишиб, финал йўлланмасини қўлга киритишди. Энди ҳал қилувчи баҳсда Космин Олариу шогирдлари “Ал-Ваҳда” клуби билан куч синашишади.

19.01.2016
Лига кубоги, ярим финал
“Ал-ШАБАБ” – “Ал-АҲЛИ” 2:3 (0:0)
Голлар:
Жо 46 (1:0), Муса Сов 71 (1:1), Муса Сов 79 (1:2), Муса Сов 83 (1:3), Азизбек Ҳайдаров 86 пенальти (2:3)
Четлатиш: Муҳаммад Қосим 74
Ноаниқ пенальти: Энрике Луваннор 88
“Ал-Шабаб” таркиби: 18.Абдулла Салим, 3.Муҳаммад Али, 4.Муҳаммад Марзуқ, 7.Азизбек Ҳайдаров, 9.Жо, 10.Карлес Вильянуэва, 11.Энрике Луваннор, 15.Довуд Али (29.Абдулраҳим Хусайн 76), 22.Мани Али, 25.Муҳамад Қосим, 26.Ҳассан Иброҳим (77.Рашид Ҳассан 88)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика