RU

Последние новости

23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  3 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12

Ҳамза Каримов: “Насаф”дан норози бўлиб кетмаганман" Новости

Ҳамза Каримов: “Насаф”дан норози бўлиб кетмаганман"

Қаршининг “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, жамоа ютуқларига муносиб ҳисса қўшган, тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримовни воҳалик футбол ишқибозлари яхши билишади.

Ҳамза Каримов 2016 йилги мавсумдан Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сафида тўп тепадиган бўлди.

Биз яқинда Ҳамза Каримовнинг жароҳатидан қутулиб, яна сафга қайтиши ҳақида эшитиб, тўғриси, хурсанд бўлдик. Ҳарҳолда Ҳамзанинг воҳамиз клубларидаги фаолияти, воҳалик футбол ишқибозларининг доимо эътирофида бўлган.

Бугун айрим интернет нашрларида эълон қилинган хабарларда шу нарса тушуниладики, гуёки Ҳамза Каримов  “Насаф”дан хафа бўлиб, бошқа клубга ўтиб кетган ва клуб унга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

Аммо бизда бундан бошқачароқ маълумотлар борлиги, аниқроғи Ҳамза Каримов жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга “ўзининг ўрнига бошқа ўйинчи қидиришини, энди у жамоага бошқа ёрдам қила олмаслигини” айтган. Бизнингча, бу футболчининг ақлли ва тўғри қарори бўлган. Чунки, жамоада ўйинчиларга қўйиладиган талабларни у яхши билган.

Биз шу ҳақда янада аниқлик киритиш учун,  Ҳамза Каримовнинг ўзига мурожаат қилдик.

-Менинг “Насаф”дан кетишимга ҳеч қандай хафачилик ёки норозичилик сабаб бўлмаган. “Насаф”даги фаолиятим, футболчилик фаолиятимдаги энг яхши давр бўлди, – дейди Ҳамза Каримов.

Биз яна шуни аниқ биламизки, “Насаф” клуби ҳеч бир ўйинчини ҳеч қачон оғир аҳволга ташлаб қўйган эмас.  Бизнингча, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Аммо бизни таажубга солган ҳолат шуки, “Насаф” клуби  билан собиқ ўйинчиси ўртасида сунъий  келишмовчиликни ўйлаб топиш,  кимга наф-у, кимга зарарлигини тушунмадик.

Ренат Эрназаров.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика