RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Ҳамма зафарли одим давом этишини хоҳлаяпти (Мулоҳаза) Новости

Ҳамма зафарли одим давом этишини хоҳлаяпти (Мулоҳаза)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинларини муваффақиятли бошлади.

Терма жамоамиз аввалига Сурияни, кейин Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада вакилларимиз дастлабки икки тур натижасига кўра, 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олишди.

Биздан кейинги ўринда бораётган Эрон ва Жанубий Корея ҳисобида бир хил 4тадан очко бор. Айтишимиз мумкинки, асосий кураш мана шу учта жамоа ўртасида кечиши кутиляпти. Ҳал қилувчи босқични иккита ютуқ билан бошлаб олганимиз яхши бўлди. Бу албатта футболчиларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Терма жамоамиз ўйини борасида гап кетганда ўйин унчалик қовушмаяпти, вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз, кам гол уряпмиз каби гаплар ҳам янграяпти, лекин энг муҳими очколар қўлга киритилмоқда. Ва шундай давом этса, Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин. Ҳал қилувчи босқичда имкон қадар кучсиз жамоалар билан ўйинларда очко йўқотмаслик шарт. Буни эса йигитлар дастлабки икки учрашувда удлалашди ва бунинг учун мураббийлардан тортиб барча футболчиларга раҳмат айтамиз.



Бахтимизга 2-турда асосий рақобатчиларимиз Жанубий Корея ва Эрон очко йўқотишди. Эрон сафарда Хитойни, Ж.Корея эса Сурияни мағлуб эта олмади. Биз бўлсак, Дохада Қатарни 1:0 ҳисобида доғда қолдирдик. Саралаш ўйинлари бундан кейин қандай давом этмасин, барибир асосий рақиб мана шу икки жамоа бўлиб қолаверади. Негаки, мундиалга боришимизни айнан шу жамоалар билан бўладиган ўйинлар ҳал қилиб берса керак.

Шунингдек, Хитой билан иккита ўйин ҳамда Сурия ва Қатарга қарши такрорий учрашувларда очко йўқотмаслигимиз талаб этилади. Ва албатта, Эрон ва Ж.Корея яна қаердадир қоқиладиган бўлса, бу ҳам бизнинг фойдамизга ишлайди. Фақат бунинг учун биз футбол тили билан айтганда ўз очколаримизни жамғаришимиз лозим.  

Мураббий Самвел Бабаянга таркиб борасида кўп эътироз бўлмоқда, аммо ҳозирда Бабаян бош мураббий экан, унинг қарорларини ҳурмат қилишимиз лозим. Энг муҳими, Самвел Вячеславович танлаётган таркиб ва тактика омад келтиряпти, мухлислар учун кераклиси шу. Қолаверса, барчамиз зафарли одим мана шу йўсинда давом этишини хоҳлаймиз.



Қатар билан ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоаси тарихида иккинчи бор кузатилди. Бунгача бу жамоани сафарда фақат бир марта 2012 йил ютгандик. (ЖЧ-2014 саралаш босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:1. Гол: Санжар Турсунов). Иккинчи ғалабани қўлга киритиш эса Бабаян бошчилигидаги жамоага насиб этди.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, Ўзбекистон тарихда биринчи бор саралашнинг охирги босқичини ғалаба билан бошлади. Аввалги йиллари бундай ҳолат кузатилмаганди. Нафақат ғалаба, балки кетма-кет иккита ютуқ билан бошлаб олганимиз янада ёқимли бўлди. Ва бу ғалаба ҳозирги мураббий Самвел Бабаяннинг расмий ўйинлардаги кетма-кет 9-ғалабаси бўлди. Насиб қилса, бундай ютуқлар ҳали давом этади ва Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади деб умид қиламиз.

Х.Холиқов.



Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика