RU

Последние новости

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қиламан" Новости

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қиламан"

“Нефтчи”- “Локомотив” ёшлар жамоалари (2:0) учрашувидан мезбонлар сафида энг яхши ўйинчи деб топилган Ҳамидулло Абдуҳамидов “Championat.asia” сайтига интервью берди.

- Ҳамидулло, ғалаба билан табриклаймиз.  Бугунги учрашувда сиз  иккита гол уриб, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз...
- Раҳмат сизга! Авваламбор барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун яхши учрашув бўлди, қийин ва беллашувларга бой тарзда ўтди. “Локомотив” ёшлар жамоасида иқтидорли футболчилар кўп экан.  Учрашувда иккита гол уриб, жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Насиб қилса эртанги учрашувда асосий жамоамиз ҳам ғалаба қозонади деган умиддаман.

- Ҳамидулло Абдуҳамидовнинг келажакдаги режалари қандай?
- Келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қиламан. Ўз устимда ишлаб, янада кучлироқ футболчи бўлишга, миллий терма жамоа даражасига чиқишга ҳаракат қиламан. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга яна бир бор раҳмат айтаман.                            

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика