RU

Последние новости

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  0 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  3 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Ҳамиджон Актамов: "Иккинчи даврада "Қизилқум" бутунлай бошқа жамоага айланади" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Иккинчи даврада "Қизилқум" бутунлай бошқа жамоага айланади"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (8:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов қатнашди.

- Йирик мағлубият туфайли ўйин ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Хатоларимиз кўп. Бу бахона эмас. Захирадан ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз йўқ. Асосан ёшларга ишонч билдиряпмиз. "Сўғдиёна" билан бўлган баҳсда кўплаб жароҳатлар олингани туфайли бугун улар бизга ёрдам бера олишмади. "Пахтакор" бизнинг яримта хатоларимизни ҳам жазолади.

Элгужа Григалашвилининг ҳам жароҳати бор эди. Бироқ танаффусда мағлубиятга чидолмагани боис ўзи майдонга туширишимни илтимос қилди. Шу боисдан ҳам уни майдонга туширдим. Аслида бугун унинг хизматидан фойдаланмоқчи эмасдик. Чунки жароҳати боис таваккалга қўл урмоқчи бўлмагандим. Ўйинда ҳам тўлиқ кучи билан югура олмади. Унинг жароҳати оғир.


- "Қизилқум" бошқарувидаги ўйинларингизда мағлубиятлар сони ғалабалардан кўпайиб кетган. Жамоанинг жорий мавсумдаги ҳолати ҳам яхши эмас. Бу борада қандай изоҳ бера оласиз?

- "Қизилқум" билан "Пахтакор" тенглаштириш тўғри келмайди. Масаланда. Бу футбол. Ҳеч ким майдонга ютқазаман деб тушмайди. Ҳамма ишлаяпти, ҳаракат қиляпмиз. Мени қўл остимда иккита эмас, балки 1,5та ҳам таркиб йўқ. Бугун ёшларни қўйдик. Ёшлар жамоасида илиқ таассурот қолдирган футболчиларга имкон бердик. Ўтган гал ёшларни туширмайсан, деган саволлар учрарди. Ёшларни тажрибаси йўқ, улар "Пахтакор" билан тенглаша олмайди. Ўйин амалиёти бериш мақсадида уларга имконият тақдим этдим.

Айни пайтда селекция ишлари олиб борилмоқда. Иккинчи даврада жамоадан кетадиган ва келадиган футболчилар ҳам бўлади. Ёзги танаффусдан сўнг "Қизилқум" умуман бошқа жамоага айланади. Биз жамоага янги қон олиб кирмасак бўлмайди.

Пахтакор

Марат Бикмаев - 7', Игорь Сергеев - 13', Марат Бикмаев - 20', Драган Черан - 45', Игорь Сергеев - 62', Драган Черан - 73', Владимир Козак - 83', Игорь Сергеев - 85'

Суперлига. Тур 12

21/06/2019, 19:45

0
:
8
Завершен

Кызылкум

45'
90'
7'  Марат Бикмаев
7'  Егор Кримец
13'  Игорь Сергеев
13'  Сардор Собирходжаев
20'  Марат Бикмаев
20'  Драган Черан
45'  Драган Черан
45'  Сардор Собирходжаев
46'  Фаррух Сайфиев (Акром Комилов)
62'  Игорь Сергеев
62'  Джалолиддин Машарипов
64'  Шерзод Агзамов (Марко Симич)
68'  Одилжон Хамробеков (Владимир Козак)
73'  Драган Черан
83'  Владимир Козак
83'  Джалолиддин Машарипов
85'  Игорь Сергеев
85'  Марат Бикмаев
24'  Мурод Бободжанов (Сардор Джаханов)
46'  Шерали Джураев (Элгужа Григалашвили)
69'  Элгужа Григалашвили


Қайд этиш жоиз, бугун "Қизилқум" Ҳамиджон Актамов қўл остидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилди. Шу тариқа Ҳамиджон Актамов "Қизилқум" бошқарувидаги 114-ўйинида (Олий лига/Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Лига Кубоги) 44-мағлубиятни тан олди. Шунингдек, Актамов 38 ғалаба ва 31 дуранг қайд этган. Тўплар нисбати: 136-165. 

Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика