RU

Последние новости

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  11 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  1 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Ҳамиджон Актамов: "Эркинга эътироз йўқ, у ваъдасини устидан чиқди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Эркинга эътироз йўқ, у ваъдасини устидан чиқди"

"Бунёдкор" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


- Бугун ҳар иккала жамоа жуда иссиқ ҳавода ўйнади ва бу табиийки барчага қийинчилик туғдирди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, тажриба ўз сўзини айтди. Футболчиларимизнинг қўпол хатолари эвазига дуранг натижасини охиригача ушлаб туролмадик. Бугун фақат асосий таркибда ўйинни бошлаган футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Захирадан майдонга туширган футболчилар эса кутилган ўйинни кўрсатиб бера олишмади. Хатоларимиз устида ишлаймиз.

Тошкентга 5-6 кун аввал келиб, ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бугун "Бунёдкор"га ютқазиб бериш учун эмас, очко олиб кетиш мақсадида майдонга тушгандик. "Қизилқум" Тошкентга ғалаба учун ташриф буюрганди. Бу энди футбол. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида йўл қўйган хатоларимиз туфайли энди ортга қуруқ қўл билан қайтишимизга тўғри келади. Дарвозабонга бугун умуман эътирозим йўқ. Эркин менга берган ваъдасини устидан чиқди. Жамоа олдида ўзини яхши тарафлама кўрсатди ва бир неча вазиятларда голлардан сақлаб қолди. Ҳимоячиларимизнинг хатолари эвазига ютқаздик. Дарвозабон бугун ўз ишини уддалади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика