Ҳамиджон Актамов: “Дарвозабон – ярим жамоа” деб бекорга айтилмаган”
01 авг 2018 23:09
Новости
Ҳамиджон Актамов: “Дарвозабон – ярим жамоа” деб бекорга айтилмаган”
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган АГМК – “Қизилқум” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Биринчи бўлимнинг биринчи ярмида дарвозабонимиз иккита қўпол хатога йўл қўйди ва мезбонлар бундан усталик билан фойдаланишди. Йирик мағлубиятга лойиқ эмасдик. Гол уриш учун вазиятлар яратдик. Лекин ундан фойдалан олмадик. Кетма-кет иккинчи учрашувда асосий дарвозабонимиз хизматларидан фойдалана олмаяпмиз. Бу якунда бизга қимматга тушаяпти. “Дарвозабон –ярим жамоа”деб бекорга айтилмаган. Йигитлар ҳаракат қилишди. Футболчиларимизга эътирозим йўқ. Ўйин бошидаги иккита голдан кейин руҳан қийин ҳолатга тушиб қолдик. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлимизга олишга уриндик, аммо голга келганда бу иш амалга ошмади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии