RU

Последние новости

11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   3 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  5 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  6 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3

Ҳамид Актамов: «Қизилқум» юқори ўринлар учун курашишга муносиб жамоа» Новости

Ҳамид Актамов: «Қизилқум» юқори ўринлар учун курашишга муносиб жамоа»

Ўтган мавсум Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси учун ўта мураккаб ва машаққатли кечди. Шунга қарамай, Ўзбекистон XXII миллий чемпионатини ниҳоятда бўш бошлаган кончилар якунда 12-ўринни эгаллади.
Мавсум давомида жамоа мураббийлар штаби ва таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Чемпионатни даставвал Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигида бошлаган «Қизилқум»да тўртинчи турдан сўнг, Рустам Забиров раҳбарликни қўлга олди. Аммо жамоа ўйинларида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланавермагач, биринчи даврадан кейин маҳаллий мутахассис Юрий Лукин бош мураббий этиб тайинланди. Футбол клубига раҳбарлик қилган Муҳиддин Ташнаев эса ўз ўрнини Ҳамид Актамовга бўшатиб берди.

Оралиқ танаффусдан сўнг, деярли янгиланган таркибда учрашувларни ўтказган навоийликлар аста-секин барқарор ўйинлар намойиш этиб, яна мухлислар ишончини қайтарди. Муҳими, биринчи даврада атиги 7 очко жамғарган «Қизилқум» мавсумни 25 очко билан якунлашга муваффақ бўлди. Бу эса жамоанинг олий лигадаги мавқеини сақлаб қолиши учун етарли бўлди.

Куни кеча «Қизилқум» футбол клуби бош директори Ҳамид АКТАМОВ мавсум якуни, чемпионат таассуротлари ва келгуси режалар хусусида жамоа Матбуот хизматига интервью берди:

—  Ҳамид Ғуломович, Сиз жамоа раҳбарлигига келган пайтингизда «Қизилқум»нинг чемпионат жадвалида эгаллаб турган ўрнига ҳавас қилиб бўлмасди. Кўпчилик гарчи чемпионат ярми ҳали олдинда турганлигига қарамасдан жамоани аллақачон кучлилар рўйхатидан «ўчириб» бўлишганди. Шунга қарамай, «Қизилқум» қисқа фурсатда ўз ўйинини топиб, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Бу осон бўлмаган бўлса керак, албатта.
— Ҳа, тўғри айтдингиз, атиги 7 очко билан сўнгги поғонада бораётган жамоани қабул қилиб, ижобий натижа учун курашиш осон эмасди. Қолаверса, жамоани нафақат бош мураббий, балки унга қўшилиб бир йўла ўн-ўн беш ўйинчи ҳам тарк этган. Қисқа фурсатда жамоани қайта шакллантириш катта меҳнат ва машаққат талаб этиши табиий эди. Ана шундай қийин ва оғир вазиятда вилоят футбол федерацияси президенти ва вилоят ҳокимлиги, шунингдек, бош муассисимиз — Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятининг ишончи ва ўз навбатида қўллаб-қувватлаши жамоамиз аъзоларига далда бўлди. Чунки давралар оралиғида таркибни етакчи ва тажрибали ўйинчилар билан тўлдириш имкони йўқ. Бир қатор номдор футболчиларнинг бошқа жамоаларда амалдаги шартномалари мавжуд эди. Шу боис, бир неча йилдан бери биринчи лига вакили «Зарафшон» (Навоий) жамоасида ишлаб келаётган маҳаллий мутахассис Юрий Лукинни бош мураббийликка таклиф этдик. Таркибга ҳам асосан Навоий футболи тарбияланувчилари саналган ўйинчиларни жалб қилдик. Биринчи даврада бошқа жамоаларда ўйнаган Акмал Рустамов, Исроил Эргашев («Олмалиқ»), Асқар Мухитдинов («Бухоро»), Хуршиджон Йўлдошев («Сўғдиёна»), Элдор Бойматов («Насаф») каби ўйинчилар таркибга қўшиб олинди.

— Мухлислар «Қизилқум»нинг иккинчи давра уй учрашувларини Навоийда ўтказганлигига гувоҳ бўлишди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— «Қизилқум» Зарафшонда ташкил этилиб, элга танилган. Буни инкор этмайман. Бироқ, Зарафшондаги «Қизилқум» стадионида реконструкция ва таъмирлаш  ишлари бошланиши режалаштирилаётганлиги боис, иккинчи давра уй учрашувларини Навоийдаги «Сўғдиёна» ўйингоҳида ўтказдик.  Аммо жамоанинг охирги йилларда намойиш қилган беқарор ўйинлари ва қониқарсиз натижаларидан минглаб ишқибозлар ранжиган пайтлар ҳам бўлганлигини тан олиш лозим. Агар Зарафшонда ўтган ўйинлардаги мухлислар ташрифи статистикасига разм солсангиз, ҳар бир ўйинни ўртача 2-3 минг мухлис стадионнинг ўзида томоша қилганига гувоҳ бўласиз. Уй учрашувлари «Сўғдиёна» стадионида ўтказила бошлагач, мухлислар ташрифи сезиларли даражада ортганлигини тан олиш керак. Навоийда ҳар бир ўйинни бевосита стадионнинг ўзида 7-8 минг томошабин стадионнинг ўзида туриб кузатди. Жамоанинг олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишида уларнинг дадил қўлла-қувватлаганликлари ҳам жуда асқотганлигини эътироф этмасдан бўлмайди. Шундай экан, «Қизилқум» хоҳ Зарафшонда ўйнасин, хоҳ Навоийда, мусобақаларда бутун вилоятимиз шарафини ҳимоя қилишини унутмаслик лозим. Муҳими, жамоамизнинг чиройли ва мазмунли футбол намойиш этиб, ўз мухлисларини хурсанд қилиши биз учун аҳамиятлидир.

— Демак, футбол клуби раҳбарияти ўтган мавсумда ўз олдига қўйган вазифани муваффақиятли уддалади, деб айтсак арзийди. Шундайми?
— Очиғи, «Қизилқум» олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса-да, якуний натижадан кўнглимиз тўлгани йўқ. Чунки ўз вақтида (2002 йил) миллий чемпионат бронза медали совриндори бўлган, мамлакат миллий терма жамоасига бир қатор истеъдодли футболчиларни етказиб берган жамоанинг ҳозирги эгаллаган мавқеи унинг обрўсига муносиб эмас. Жамоамиз аъзолари ўтган мавсумнинг ўзида янада юқорироқ ўринни эгаллаши ҳам мумкин эди. Бироқ айрим учрашувларда ҳакамларнинг нохолислиги жамоамизни қимматли очколардан маҳрум этганлигини ҳам айтиш керак. Жумладан, Зоминда «Сўғдиёна»га қарши ўйинда бош ҳакам Мурод Муҳамедовнинг қарорлари нафақат футболчиларимизни, балки мухлисларимизни ҳам қаттиқ ранжитди. Агар жамоамизнинг қисқа фурсатда қайта шаклланиб, бирорта ҳам номдор ва юлдуз ўйинчиларсиз майдонга тушганлигини ҳисобга олсак, якуний натижадан норози бўлишга асло ҳаққимиз йўқ.

— Айни пайтда жамоа аъзолари таътилни давом эттиришмоқда. Янги мавсум ҳозирлигига қачон киришилади?
— Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан келишилган ҳолда жамоа аъзоларига 18 декабргача таътил эълон қилинган. Режага кўра, ҳадемай машғулотларга киришилади. Дастлабки босқич ўқув-йиғин машғулотлари Навоий шаҳрида ташкил қилинади.

— Миш-мишларга қараганда, келгуси мавсумда жамоани таниқли мураббий Юрий Саркисян бошқаради, деган гап-сўзлар пайдо бўлди. Бу ҳақда нима дейсиз?
— Ўтган мавсумда бош мураббий Юрий Лукин катта ҳажмдаги ишни бажарганлигини яширмайман. Ўз олдига катта мақсадларни қўядиган ҳар бир клуб мураббийлар фаолиятини мукаммал амалга ошишини истайди. Шу боис, янги мавсум олдидан мураббийлар штабига хорижлик тажрибали мураббийлардан бирини маслаҳатчи сифатида таклиф этиш ниятимиз бор. Расман шартнома имзоланмагунча ҳозир аниқ бир фикр айтиш қийин. Аммо Юрий Саркисяннинг Навоийга келиши ҳақидаги гап-сўзлар қуруқ миш-мишлардан бошқа нарса эмас. Келгуси мавсумда ҳам Юрий Лукин бош мураббийлик фаолиятини давом эттиради.

— Таркибда ҳам жиддий ўзгаришлар амалга ошириладими?
— Ҳа, албатта. Селекция ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Таркибда айни пайтда ҳар бир чизиқ бўйича тажрибали ўйинчиларга эҳтиёж бор. Иккинчи даврада таркибимизда ижара асосида тўп сурган аксарият ўйинчилар ўз жамоаларига қайтиб кетишган. Шу боис, мухлислар янги мавсумда буткул янгиланган «Қизилқум» жамоасининг ўйинларига гувоҳ бўлишлари шубҳасиз. Кўпчилик легионерлар хусусида савол беришмоқда. Раҳбарият ва мураббийлар штаби билан келишган ҳолда янги мавсумда асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратмоқчимиз. Бу билан жамоамизга легионер ўйинчиларни умуман таклиф этмаймиз демоқчимасмиз. Агар хориждан таклиф этиладиган ўйинчи маҳаллий футболчидан бир калла устун бўлмас экан, уларни таклиф қилишдан нима фойда?! Миллий чемпионатимизда ўтган мавсумда тўп сурган украиналик Александр Пишур, туркманистонлик Артур Геворкян сингари легионерлар бўлса, мухлислар олдида ҳам юзингиз ёруғ бўлади. 2013 йилги мавсум агар аниқ режа ва дастур асосида иш олиб борилса, маҳаллий ўйинчилар билан ҳам ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини исботлаб берди.

— Юқоридаги фикрларингиздан сезилиб турибдики, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумда ҳам уй учрашувларини Навоийда ўтказар экан…
— Биласизми, Навоий шаҳрида катта спорт инфратузилмаси бунёд этилган. Бугун шаҳарда битта эмас, бир нечта замонавий стадионлар барпо этилган. Жумладан, 2012 йилда фойдаланишга топширилган янги «Ёшлик» стадиони катта футболни соғиниб кутмоқда. Бу ерда футболчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам барча қулайликлар мавжуд. «Қизилқум» янги мавсумда уй учрашувларини ана шу стадионда ўтказишга яқин турибди. Аммо бу Зарафшонда катта футбол бўлмайди, дегани эмас. Ҳозирда вилоят футбол федерацияси билан бир қатор истиқболли режалар хусусида иш олиб борилмоқда. Жумладан, янги мавсумда биринчи лига вакили «Зарафшон» жамоаси мазкур шаҳар шарафини ҳимоя қилиши режалаштириляпти.

— Мухлисларни янги мавсумда яна қандай янгиликлар кутмоқда?
— Агар билсангиз, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Навоийда «Қизилқум» ишқибозлар клубига асос солинди. Футбол клуби раҳбарияти ва хомийларининг саъй-ҳаракатлари билан жамоамизнинг Самарқанд, Зомин, Тошкент, Гулистон шаҳарларида ўтган учрашувларига юзлаб мухлисларимизнинг сафари уюштирилди. Келаси йили ҳам мухлислар билан ҳамкорликни давом эттирамиз. Навоийда ўтадиган ўйинларни чинакам байрам даражасига олиб чиқиш ниятидамиз. Учрашувлардан олдин турли кўнгилочар тадбирлар, «Омадли чипта» лоторея ўйинлари ташкил этиш ва бошқа ранг-баранг лойиҳалар устида ишланмоқда. Шунингдек, келгуси мавсумдан жамоа ўзининг янги логотипи остида майдонга тушади. Футбол клубимизнинг интернетдаги расмий веб-саҳифасини янада мукаммаллаштириш ниятидамиз.

— Тилакларингиз...
— Аввало бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Вилоят футбол федерацияси, вилоят ҳокимлиги, бош муассисимиз — Навоий кон-металлургия комбинати раҳбар ва мутассадиларига, учрашувларда севимли жамоалари ёлғизлатиб қўймаган минглаб мухлисларга раҳмат айтаман. Бизни олдинда кутаётган янги мавсумда ўз олдимизга жиддий мақсадлар қўйганмиз. Навбатдаги чемпионатда «Қизилқум» жамоаси аъзолари ўзларининг нохуш анъаналарига чек қўйиб, фақат ижобий натижа учун курашишга шайланмоқда. Футболчиларимиз янги мавсумда кучли бешликдан ўрин эгаллаш учун майдонга тушадилар. Мухлислар ана шундай  бир-биридан муҳим учрашувларда қўллаб-қувватлашдан чарчамасин. Уларнинг барчасининг хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Яна стадионда кўришгунча!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика