Ҳалокатли тўқнашув содир бўлган стадион Африка кубоги чорак финалига мезбонлик қилмайди
25 янв 2022 19:15
Новости
Ҳалокатли тўқнашув содир бўлган стадион Африка кубоги чорак финалига мезбонлик қилмайди
Камерун ва Комор ороллари терма жамоалари ўртасидаги Африка Миллатлар кубоги 1/8 финал ўйини футбол байрами ўрнига фожиага айланди.
Саккиз нафар мухлис аренага кираверишдаги тирбандликда ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар яраланган, баъзилари оғир аҳволда.
Учрашув бўлиб ўтган "Олембе" стадиони якшанба кунги Африка кубоги чорак финалига мезбонлик қилмайди. Бу ҳақда Африка футбол конфедерацияси президенти Патрис Мотсепенинг сўзларига таяниб, журналист Роб Харрис ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди. Иштирокчилар ҳали аниқланмаган ушбу ўйин Яунде шаҳридаги бошқа арена — "Аҳмад Ахиджо"да бўлиб ўтади.
Айтиш жоизки, "Олембе" стадионида Африка Миллатлар Кубогининг финал ва ярим финал учрашувларидан бири ҳам бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии