"HALA MADRID" - "Реал" 113 ёшда
06 мар 2015 18:40
Новости
"HALA MADRID" - "Реал" 113 ёшда
Тарих
1896 йилда Мадрид клубининг отаси ҳисобланган "Футбол Скай" клуби ташкил этилади. Аммо расмий ташкил топган сана сифатида 1902 йил 6 март қайд этилган. Айнан шу санада ака-ука Падрос ва Хулиан Паласиослар "Madrid Football Club" номли клуб очишади. 1920 йилнинг 29 июнида Испания қироли Альфонс XIII клубга Қироллик номини берди ва бу испанчада "Real" деб аталади.
Шундан сўнг ҳозирги замонавий "Real Madrid" номи келиб чиққан.
Клуб яраталишидан сўнг жамоа тезда испан футболида етакчиликка интилди: 1903 йилдаёқ улар мамлакат Кубоги финалига чиқди, аммо Бильбаонинг "Атлетик" клубига мағлуб бўлишди. Бир неча йилдан сўнг бу соврин пойтахтга "кўчиб ўтди": "Мадрид" кетма-кет тўрт йил Испания Кубогини қўлга киритди. Испания чемпионати 1928/29 йилдан ўтказила бошлаган, бу вақтгача кучлилар фақат туман бўйича аниқланган. "Мадрид" (1920 йилдан - "Реал Мадрид") бу вақт оралиғида ўз ҳудудида 16 марта етакчи бўлган.
Гуллаган даврлар
Ўтган юз йилликнинг 50 йилларида Европада қитьа футбол федерацияси яратиб, унда клублар ва терма жамоалар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш режаси тузилган эди.
Аммо бу даврда "Реал" катта обрўга эга Испаниянинг асосий жамоаси ҳисобланмас эди. "Реал" 1954/55 мавсумда Европа чемпионлари Кубогида Испания жамоалари орасида биринчи бўлиб иштирок этди. Ўша йилдан бошлаб "Реал" Европа чўққисида 5 йил турди.
Халқаро аренадаги муваффақиятларга миллий чемпионатдаги ғалабалар ҳамроҳ бўлди. "Қироллик клуби" 1954 йилдан 1969 йилгача 12 марта Испания чемпиони бўлди. Бу 15 йил ичида "Реал" миллий чемпионатни бой берса, Испания Кубогини қўлга киритар эди. Шундай қилиб, улар 15 йил давомида Европанинг энг обрўли турнирида бирор марта ҳам чиқиб кетмади ва фақатгина 1970 йилда бу мусобақадан четда қолди. "Реал"нинг ўша олтин эрасида аргентиналик Альфредо Ди Стефано (1957 ва 1959 йилларда Европанинг энг яхши футболчиси), франциялик Раймон Копа (1960 йилда Европанинг иккичи футболчиси), Франческо Хонто каби футболчилар порлаган.
1970-1990 йиллар
1973-74 мавсумда "Реал" Испания Кубоги финалида "Барселона" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги (4:0) ғалабани нишонлади.
1978 йилда "Реал" Ули Штилике ва Хуанитони харид қилди. Уларнинг ўйин услуби бир-бирига мос келмасада, Штилике ва Хуанито узоқ йиллар давомида "Қироллик клуби"нинг туморига айланди. 1980 йилнинг 4 июнида мадридликлар мамлакат Кубоги финалида "Кастилья"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этишади. Келаси йил "Реал" яна ўзини Европада эслатиб қўйди, улар Европа чемпионлар Кубогида финалгача етиб борди, аммо сўнгги баҳсда Вуядин Бошков қўл остидаги "қаймоқранглилар" "Ливерпул"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлади. 1983 йилнинг декабрида жамоанинг бош мураббийи этиб Альфредо Ди Стефано тайинланади, жамоа сафини эса Мартин Эскер, Мичел, Санчис ва Эмилио Бутрагеньолар тўлдиришади.
1985 йил 24 май куни клуб президентлиги ўрнини Рамон Мендоса эгаллайди. Ўша йили ва ундан кейинги йил "Реал" УЕФА Кубогини қўлга киритишади. "Қироллик клуби" уй учрашувларида рақибни хоҳлаган ҳисобда ютишга ўрганиб қолади, аммо бир сафар ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган воқеа юз беради: Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига меҳмонда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган "Реал", ўз ўйида рақибга жавобсиз 4та гол уриб, кейинги босқичга йўл олади. Бир неча омадсиз мавсумдан сўнг "Реал" бош мураббийлиги ўрнини Хорхе Вальдано эгаллайди. Мураббий асосий таркибда Редондо, Лаудруп, Амависке, Кике Флоресга жой ажратиб беради.
1995 йилнинг 8 январида Вальдано жамоаси ўзининг асосий рақиби "Барселона"ни 5:0 ҳисобида таслим этади ва мавсум охирида чемпионлик совринини қўлга киритади. Аммо кейинги мавсумда "Реал" омадсизликка учрайди ва жамоа штурвалини италиялик Фабио Капелло ўз қўлига олади. Жамоа таркиби ҳам анча ўзгаради ва унга Зеедорф, Миятович ва Роберто Карлос каби футболчилар жалб қилинади.
Мамлакатда чемпион бўлиш учун Капеллога бир мавсум етарли бўлди. 1998 йилда "Реал" "Ювентус"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, еттинчи марта чемпионлар Кубогини қўлга киритади. Бир неча ойдан сўнг улар "Васко да Гама"ни таслим этим Қитьалараро Кубог эгасига айланади.
1998/99 мавсумдаги омадсиз иштирокдан сўнг, "Реал" раҳбарияти бош мураббийлик лавозимини Висенте дель Боскега ишонади ва адашмайди: клуб саккизинчи бор чемпионлар Кубоги (Чемпионлар лигаси) совринини қўлга киритади. 2001 йилда "Реал" 28 марта мамлакат чемпионига айланади.
"Реал" ФИФА талқини бўйича XX асрнинг энг яхши клуби деб топилган. "Қироллик клуби" жаҳондаги энг катта бюджетга эга клуб ҳисобланади. Уларнинг йиллик пул айланмаси 904 млн. евро. "Реал" хатто жаҳоннинг энг қиммат клуби ҳисобланади (9.5 млрд. евро). Қаймоқранглилар Испаниянинг юқори лигасини тарк этмаган уч жамоадан бири ҳисобланади, қолган икки клублар эса "Барселона" ва "Атлетик".
Муваффақиятлар:
- Испания Чемпионати
- Чемпион (32, рекорд): 1931/32; 1932/33; 1953/54; 1954/55; 1956/57; 1957/58; 1960/61; 1961/62; 1962/63; 1963/64; 1964/65; 1966/67; 1967/68; 1968/69; 1971/72; 1974/75; 1975/76; 1977/78; 1978/79; 1979/80; 1985/86; 1986/87; 1987/88; 1988/89; 1989/90; 1994/95; 1996/97; 2000/01; 2002/03;2006/07; 2007/08; 2011/12
- Вице-чемпион (21): 1929; 1933/34; 1934/35; 1935/36; 1941/42; 1944/45; 1958/59; 1959/60; 1965/66; 1980/81; 1982/83; 1983/84; 1991/92; 1992/93; 1998/99; 2004/05; 2005/06; 2008/09; 2009/10; 2010/11; 2012/13
- Испания Кубоги
- Финалчи (20): 1903; 1916; 1918; 1924; 1929; 1930; 1933; 1940; 1943; 1958; 1959/60; 1960/61; 1967/1968; 1978/79; 1982/83; 1989/90; 1991/92; 2001/02; 2003/04; 2012/13;
- Ғолиб (19): 1905; 1906; 1907; 1908; 1917; 1934; 1936; 1946; 1947; 1961/62; 1969/70; 1973/74; 1974/75; 1979/80; 1981/82; 1988/89; 1992/93;2010/11; 2013/14
- Испания Суперкубоги
- Финалчи (5): 1982; 1995; 2007; 2011; 2014
- Ғолиб (9): 1988; 1989; 1990; 1993; 1997; 2001; 2003; 2008; 2012
- Эва Дуарте Кубоги
- Ғолиб (1): 1947
- Лига Кубоги
Ғолиб (1): 1984/85
- Финалчи (1): 1982/83
- Ҳудудий чемпионат/Манкомунадо соврини 23 (рекорд)
- 1904-05, 1905-06, 1906-07, 1907-08, 1909-10, 1912-13, 1915-16, 1916-17, 1917-18, 1919-20, 1921-22, 1922-23, 1923-24, 1925-26, 1926-27, 1928-29, 1929-30, 1930-31, 1931-32, 1932-33, 1933-34, 1934-35, 1935-36
Халқаро совринлар
- УЕФА Чемпионлар лигаси/ Чемпионлар Кубоги
- Ғолиб (10,рекорд): 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002, 2014
- Финалчи (3): 1962, 1964, 1981
- УЕФА Европа лигаси/ УЕФА Кубоги
- Ғолиб (2): 1985, 1986
- УЕФА Кубоги ғолиблари Кубоги
- Финалчи (2): 1970/71, 1982/83
- Суперкубок УЕФА
- Ғолиб (2): 2002, 2014
- Қитьалараро Кубоги
- Ғолиб (3): 1960, 1998, 2002
- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати
- Ғолиб (1): 2014
- Кичик жаҳон Кубоги
- Ғолиб (2, рекорд): 1952, 1956
- Финалчи (1): 1963
- Лотин Кубоги
- Ғолиб (2): 1955, 1957
- Иберо-америка кубоги
- Ғолиб (1, рекорд): 1994
- Иберия кубоги
- Финалчи (1): 2000
- Франц Беккенбауэр Кубоги
- Ғолиб (1): 2010
- Сантьяго Бернабеу Кубоги
- Ғолиб (24, рекорд): 1981, 1983, 1984, 1985, 1987, 1989, 1991, 1994, 1995, 1996, 1997, 1998, 1999, 2000, 2003, 2005, 2006, 2007, 2008, 2009, 2010, 2011, 2012, 2013
- Финалчи (9): 1980, 1986, 1988, 1990, 1992, 1993, 2001, 2002, 2004
Рекордлар
Жамоавий рекордлар
- УЕФА Чемпионлар лигасида 10та ғалаба
- УЕФА Чемпионлар лигасида 214та ғалаба
- УЕФА Чемпионлар лигасида кетма-кет 32та ўйинда гол
- 32та Испания чемпионлиги
- Испания чемпионатида бир мавсумда 121та гол
1. Рауль Гонсалес - 741
2. Мануэль Санчис - 711
3. Икер Касильяс - 708
"Реал" айни дамда Чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади ва бу натижа "Қироллик клуби"нинг ҳозирги кучини тасвирлаб турибди. Бу клуб "Қироллик клуби" номига мос жамоа эканлигини "Реал"га асос солинганидан бери исботлаб келяпти. Бугун "Реал" 113 ёшга тўлди ва бу байрам билан барча "қаймоқранглилар" мухлисларини табриклаймиз.
Эслатиб ўтамиз, "HALA MADRID" сўзини кўпчилик ўзича таржима қилади. Аммо бу сўзнинг аниқ таржимаси ёки маъноси келтирилмаган.
1-вариант. Тарихда Испания араб мамлакатлари мустамлакаси бўлган ва "HALA" сўзи араб тилида "Шон-шараф" сўзини англатади. Шу сабаб бу атама "Реалга шон-шарафлар" маъонсини англатиши мумкин. Испанчада "H" (ача) ҳарфи ўқилмайди, шу сабабли, АЛА Мадрид дейилади.
2-вариант. Баъзилар ҳозиргача бу сўзни "Яратган, Мадридни асра" деб тушунади. Аммо бу ҳеч қаерда исботланмаган.
3-вариант. Кўпчилик "HALA MADRID" сўзини "ОЛҒА МАДРИД" сифатида ишлатади. Бу вариант ҳам исботланмаган.
Сўзимиз сўнгида "Реал"нинг ашаддий мухлислари учун "Қироллик клуби"нинг 113 ёшига аталган махсус видеороликни тақдим этамиз.
HALA MADRID
TAS-IX
TAS-IX эмас
Комментарии