RU

Последние новости

09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  0 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  1 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи Новости

Ҳаким Фузайлов - "Хўжанд" бош мураббийи

Таниқли мураббийлардан бири Ҳаким Фузайлов "Хўжанд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Тожик футболи афсоналаридан бири, ўз пайтида Тожикистон терма жамоаси, "Истиқлол" клуби, шунингдек Тошкентнинг "Локомотив" клубида фаолият олиб борган ушбу мутахассис Тожикистон чемпионатида 2-ўринда бораётган "Хўжанд"ни бошқаради. 

Маълумки, ушбу жамоани йил бошидан бери сербиялик Никола Лазаревич бошқариб келаётганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб уйига кетган мураббий шу билан ортга қайта олмаяпти. Натижада ўзаро келишувга кўра шартнома бекор қилинди ва клуб раҳбарияти Ҳаким Фузайлов билан шартнома имзолади.

Ҳаким Фузайлов 1964 йил 12 августда Қўрғонтепада туғилган. УЕФА Про лицензиясига эга. Асосан "Помир" сафидаги ўйинлари орқали халққа танилган. 1992 йил "Локомотив" Москва сафига йўл олиб фаолиятини Россияда давом эттирган ҳамда бронза медалларни қўлга киритган. 

Ҳаким Каюмович мураббийлик фаолиятини "Бухоро" клубида бошлаб, кейинчалик Самарқанднинг "Динамо" жамоасини бошқарган. 2005-2011 йиллар оралиғида "Ростов" ҳамда "Локомотив" Москва клубларида селекционер сифатида фаолият олиб борган. 2012 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасида фаолият юритган. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика